Фото: Reuters
Telegram асосчиси Павел Дуров мессенжер видео платформага айланиши учун “биринчи қадам қўйилгани”ни айтди. У мессенжерда видеони кўриш энди анча қулай бўлишини билдирди.
Дуровнинг эслатишича, шу пайтгача Telegram'даги турли чат ва каналларда видеолавҳалар қандай форматда юкланган бўлса, худди шу кўринишда намойиш этиларди. Натижада фойдаланувчилар гигабайтлаб маълумотларни юклаб олишга ва видеолавҳанинг тўлиқ юкланишини кутишга мажбур бўларди. Мессенжер асосчиси ҳатто қисқа видеоларни кўришда ҳам муаммолар юзага келганини таъкидлади.
“Бугунги янгиланиш билан Telegram серверлари оммабоп видеоларни бир нечта сифат вариантларига қисқартиради ва уларни оқимли узатиш учун оптималлаштиради”, деди Павел Дуров.
Унинг сўзларига кўра, мазкур янгилик туфайли мессенжер интернет тезлигига қараб автоматик равишда видеони юклашга мос келадиган сифатни танлайди.
8 октябрь куни Дуров Telegram'да янги функциялар пайдо бўлишини эълон қилди. Жумладан, постларни таҳрирлаш вақтини кўриш ва зарур ҳолларда дастлабки хабар юборилгандан сўнг медиафайлларни бириктириш имконияти ҳақида гап бормоқда. Октябрь ойининг ўрталарида Дуров телефон рақамларини текшириш имконини берадиган Gateway хизматини ишга туширганини айтганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилга қурол сотишни тўхтатиш АҚШ Сенатида кўриб чиқилади
Британия Россияга қарши урушга тайёрлигини эълон қилди