17:27 / 29.10.2024
24

Қайси моддалар етишмаслиги уйқусизликни келтириб чиқаради?

Қайси моддалар етишмаслиги уйқусизликни келтириб чиқаради?
Фото: iStock
"Фойдали озуқа моддаларининг танқислиги туфайли уйқусизлик вужудга келиши мумкин", дейди диетолог Д.Семирядов.

"Бундай моддалардан бири магний бўлиб, у уйқу режими нормал бўлишини таъминлайдиган мелатонин ва гамма-аминомой кислотаси — нейротрансмиттер ишлаб чиқарилишига ёрдам беради. Шунингдек, бу элемент мушакларни бўшаштиришга ва асабий тарангликни бартараф этишга ҳам ёрдам беради", дея тушунтирди мутахассис.

Уйқусизликни келтириб чиқарадиган кейинги сабаб эса темир моддасининг етишмаслигидир. Темир танқислиги билан кечадиган анемияда оёқлар титраши тез-тез безовта қилади, бу эса уйқу сифатига салбий таъсир қилади.

Қўшимча тарзда айтилишича, уйқусизлик C ва E витаминлари етишмаслиги туфайли ҳам юзага келади. Мазкур антиоксидантлар ўрнини тўлдириш орқали ҳужайралар шикастланишдан ҳимоя қилинади ва тезда ухлаб қолишга замин яратади.

Хулоса ўрнида шифокор D витамини миқдорини доимий назорат қилишни тавсия қилди, чунки унинг етишмаслиги уйқу сифатини бузади ва аксинча, D витамини миқдори ошиб кетиши кун давомида уйқучанлик ҳисси кўпайишига олиб келади ҳамда тунги уйқу фазалари бузилади.

Сизда айнан қайси витамин ва минераллар етишмаслигини аниқлаш учун шифокор билан маслаҳатлашинг, мутахассис керакли ҳолда сизга тегишли таҳлилларни топширишни буюради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қайси моддалар етишмаслиги уйқусизликни келтириб чиқаради?