Қулоқ пардаси тешилганининг ўзига хос белгилари нимада? Жароҳатланган қулоқ пардаси қайта тикланмайдими?
Бу саволларга Миллий тиббиёт маркази Олий тоифали шифокори Гулчеҳра Аҳмедова жавоб беради.
Қулоқ нафақат эшитув аъзоси, балки бош мияга энг яқин орган ҳисобланади. Шу боис унинг шикастланиши, айниқса, қулоқ пардасининг жароҳатланиши инсон саломатлигига жиддий хавф туғдиради.
— Қулоқ пардаси (ноғора парда) ташқи ва ўрта қулоқни бир-биридан ажратиб турувчи мембрана ҳисобланади, —мутахассис.— Унинг асосий вазифаси овозни узатишдан иборат. Ноғора парда эшитиш тизимининг чуқурроқ қисмларига овозли тебранишларнинг сифатини бузмаган ҳолда етказиб беради.
Шунингдек, қулоқ пардаси ташқи муҳит таъсирини сезувчан бўлиб, унинг лат ейиши, тешилиши ва йиртилиши эшитиш қобилиятининг вақтинчалик ёки қайта тикланмас даражада йўқолишига ҳамда ўрта қулоққа инфекция тушишига сабаб бўлади.
Хусусан, қулоқ тозалаётганда тозалагични ичкари ўрта қатламгача киритиб юбориш ёки ундаги ёт жисмлар, жумладан, турли ҳашаротлар ноғора пардасига зарар етказиши мумкин. Қолаверса, кучли шовқин, ҳаво босимининг ўзгариши, ўрта қулоқдаги ўткир яллиғланиш, баротравма, экссудатив, отит каби касалликлар ҳам ушбу муаммони келтириб чиқаради.
Қулоқ пардаси тешилганининг ўзига хос белгиларидан бири унда шовқин пайдо бўлишидир. Қолаверса, атрофдаги товушларни эшитиш, нутқ бузилиши, ундан шаффоф суюқлик, қон ёки йиринг оқиши, бош айланишини чақирувчи кўнгил айниши ва қайт қилиш ҳам унинг аломатидир.
Кўпчилик ушбу парда тешилса, қайта тикланмайди, деб ўйлайди. Бироқ бу нотўғри тушунча. Статистик маълумотларга кўра, 55 фоиз ёрилган ноғора пардаси ҳеч қандай аралашувсиз мустақил тикланади. Жароҳатнинг битиб кетиши танадаги ҳар қандай шикастланишда бўлгани каби табиий равишда содир бўлади. Жиддий клиник ҳолатларда эса жарроҳлик амалиёти ўтказилади.
Операция умумий ёки маҳаллий анестезия остида ўтказилиши мумкин. Тешикни ёпиш жараёнида қулоқ супраси устидаги тери олинади. Ушбу муолажа манипуляцион микроасбоблар ва ўз-ўзидан сўриладиган чокларни қўллаш орқали амалга оширилади.
Тикланиш даврида қатъий риоя қилиниши керак бўлган бир неча тавсиялар мавжуд. Биринчидан, бурунни кескин қоқиш, ундан интенсив нафас олиш ва ўрта қулоқдаги босимни кучайтирувчи бошқа ҳаракатларни бажариш мумкин эмас. Шу билан бирга, бундай беморларга сузиш тавсия этилмайди. Чунки қулоққа суюқлик кириб кетмаслиги керак.
Бундан ташқари, вақтинча ҳаво транспорти билан саёҳат қилиш тавсия этилмайди . Агар қулоқ пардаси тешилган бўлса, пайсалга солмасдан лор-шифокор назоратида даволаниш шарт. Акс ҳолда эшитиш аъзосига турли инфекциялар тушиши оқибатида яллиғланиш жараёни жадаллашиб кетиши мумкин. Бу эса асорати оғир бўлган бошқа хасталикларга сабаб бўлади.
МИллий тиббиёт маркази Матбуот хизмати.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди