Лионел Месси MLS тарихидаги энг юқори маош олувчи футболчига айланди

MLS футболчилар уюшмаси (MLSПА) томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, Лионел Месси жорий мавсумда 28,3 миллион доллар ишлаб топади. Бу кўрсаткич лига тарихидаги рекорд натижа бўлиб, аргентиналик юлдузнинг даромади ўтган йилга нисбатан қарийб 40 фоизга ошган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Интер Миами клуби молиявий харажатлар бўйича MLSда яққол пешқадамлик қилмоқда. Жамоанинг умумий маош фонди 54,6 миллион долларни ташкил этади, бу эса иккинчи ўриндаги ЛАФК клубидан 20 миллион долларга кўпдир. Клуб таркибида Герман Бертераме каби янги трансферлар ҳам юқори маош олувчилар қаторидан жой олган.
Рейтингда иккинчи ўринни ЛАФК ҳужумчиси Сон Ҳеунг-Мин эгаллаб турибди, у йилига 11 миллион доллардан ортиқ даромад қилади. Кучли бешликка Родриго Де Паул (9,7 миллион доллар) ва Чуккй Лозано (9 миллион доллар) ҳам кирган. Шунингдек, Мигуел Алмирон, Эмил Форсберг ва Сам Сурридге каби футболчилар ҳам лиганинг энг кўп маош олувчи ўйинчилари қаторида қайд этилган.
Бошқа томондан, Пҳиладелпҳиа Унион, Sportинг Кансас Ситй ва КФ Монтреал каби клублар анча камтарона бюджет билан фаолият юритмоқда. Масалан, Пҳиладелпҳиа Унионнинг умумий маош фонди атиги 11,7 миллион долларни ташкил этади, бу эса лиганинг энг паст кўрсаткичларидан биридир.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!