Эмре Кивилжим ва Юлдуз Ражабованинг тўйида Озодбек Назарбеков саҳнани “портлатди” (видео)

Ижтимоий тармоқларда Эмре Кивилжим ва Юлдуз Ражабованинг кеча бўлиб ўтган тўй маросимидан лавҳалар кенг тарқалиб, мухлислар эътиборини тортмоқда.
Тарқалган видео ва суратларда келин-куёвнинг бахтиёр онлар, тантанали маросимнинг файзли муҳитда ўтгани ҳамда меҳмонларнинг юқори кайфияти акс этган. Айниқса, ёш жуфтликнинг бир-бирига бўлган самимий муносабати кўпчиликка манзур бўлмоқда.
Тўйда кўплаб таниқли актёр ва актрисалар иштирок этиб, байрамона кечага янада шукуҳ бағишлади. Бироқ кечанинг энг эътиборли лаҳзаларидан бири — Озодбек Назарбековнинг шахсан ташриф буюргани бўлди. Маданият вазири ёшларни табриклаб, меҳмонлар учун машҳур “Мендирман” қўшиғини ижро этди.
Қўшиқ жараёнида меҳмонлар ҳам жўр бўлиб куйлаб, тўй янада кўтаринки руҳда давом этди. Ушбу лаҳзалар эса ижтимоий тармоқларда алоҳида эътибор қозонмоқда.
Кўпчилик фойдаланувчилар ушбу маросимни йилнинг энг чиройли ва файзли тўйларидан бири сифатида баҳолаб, ёш жуфтликка самимий тилаклар билдирмоқда.