Тўйда айтилган тилак: Озодбек Назарбековнинг сўзлари барчани ҳайратга солди

1 дақиқа ўқиш26.3K
Тўйда айтилган тилак: Озодбек Назарбековнинг сўзлари барчани ҳайратга солди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • 15 май куни таниқли актёрлар Эмре Кивилжим ва Юлдуз Ражабованинг тўй маросими бўлиб ўтди.
  • Тадбирда иштирок этган маданият вазири Озодбек Назарбеков ёшларни табриклаб, "Мендирман" қўшиғини жонли ижро этди ва таъсирли тилак билдирди.
  • Жуфтлик бундан олдин жорий йилнинг 17 феврал куни Истанбул шаҳрида никоҳдан ўтган эди.
  • Улар 2020 йилда биргаликда суратга олинган сериалда бош қаҳрамонлар Жалолиддин ва Қутлибека образларини гавдалантирган ҳолда танишган эди.

Ижтимоий тармоқларда Эмре Кивилжим ва Юлдуз Ражабованинг 15 май куни бўлиб ўтган тўй маросимидан лавҳалар кенг тарқалиб, мухлислар эътиборини тортмоқда.

Тарқалган фото ва видеоларда ёш келин-куёвнинг бахтиёр онлар, тантананинг кўтаринки ва файзли муҳитда ўтгани яққол акс этган. Айниқса, уларнинг бир-бирига бўлган самимий муносабати ва меҳр-муҳаббати кўпчиликка манзур бўлмоқда.

Тўй маросимида кўплаб таниқли санъаткорлар иштирок этиб, байрамга алоҳида шукуҳ бағишлади. Бироқ кечанинг энг ёдда қоларли лаҳзаларидан бири — Озодбек Назарбековнинг шахсан ташриф буюргани бўлди.

Маданият вазири ёшларни самимий тилаклар билан табриклаб, меҳмонлар учун машҳур “Мендирман” қўшиғини жонли ижро этди. Ушбу жараёнда меҳмонлар ҳам қўшиқни биргаликда куйлаб, байрам янада кўтаринки руҳда давом этди.

Қўшиқ якунида Назарбеков яна бир таъсирли тилак билдириб, йиғилганларга илиқ кайфият улашди. У сўзида: “Бу кунларни анча йиллар олдин ният қилган эдик, шукрки, Аллоҳ насиб қилди. Энди яна бир ният — Жалолиддин туғиб беради худо хоҳласа”, дея таъкидлади.

Изоҳларда фойдаланувчилар бу каби самимий ва чиройли тилак айнан Юлдузга жуда мос тушганини, бундай ният энг яхши тилаклардан бири эканини таъкидлашмоқда.

Маълум бўлишича, Юлдуз Ражабова ва Эмре Кивилжим 2020 йилда биргаликда суратга олинган сериал жараёнида танишган. Унда Эмре бош қаҳрамон — Жалолиддин образини гавдалантирган бўлса, Юлдуз унинг севгилиси Қутлибека ролини ижро этган. Сериал намойишидан сўнг улар ўртасидаги илиқ муносабатлар ҳақида шоу-бизнес оламида турли миш-мишлар тарқала бошлаган эди.

Қайд этиш жоиз, жуфтлик жорий йилнинг 17 феврал куни Истанбул шаҳрида никоҳдан ўтган. Тошкентда ўтказилган тантанали тўй маросими эса аввалдан режалаштирилгани айтилган эди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?