Озода Нурсаидова концертда қайси қўшиғини кўнгилдан, хотиралар билан куйлади?

Хонанда Озода Нурсаидова ўзининг навбатдаги шоу концерт дастурини мухлисларига тақдим этмоқда. Кеча давомида санъаткорнинг жонли ижролари ва саҳнадаги самимий чиқишлари томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди.
Концерт давомида Озода Нурсаидова ўзининг машҳур тароналарини ижро этиб, залга йиғилган мухлисларга кўтаринки кайфият улашди. Ҳар бир чиқиш олқишлар билан қарши олиниб, мухлислар хонанда билан биргаликда қўшиқларни куйлашди.
Кеча давомида хонандага: “Саҳнада айнан қайси қўшиғингизни кўнгилдан ёки хотиралар билан бирга куйладингиз?” деган савол берилди. Озода Нурсаидова эса иккиланмасдан “Тўйлар муборак” қўшиғини тилга олди.
Мухлисларнинг фикрича, айнан ушбу қўшиқ ижроси вақтида хонанданинг ҳис-ҳаяжони ва самимияти янада яққол сезилган. Концертдан лавҳалар эса ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!