Aфсонавий актриса Мерилин Монронинг рентген суратлари аукционга чиқарилди

Aфсонавий актриса Мерилин Монронинг рентген суратлари аукционга чиқарилди

Америкалик афсонавий актриса Мерилин Монро таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан ташкил этилган аукционда унга тегишли шахсий буюмлар савдога қўйилди.

Аукционда жами 190 та лот тақдим этилган. Улар орасида актрисанинг хатлари, ҳужжатлари, фильм сценарийлари, косметика воситалари, тақинчоқлари ва тиббий рентген суратлари ҳам бор.

Маълумотларга кўра, 1954 йилда олинган Мерилин Монронинг кўкрак қафаси рентгени 2250 долларга, тос соҳаси рентгени эса 1250 долларга баҳоланган.

Aфсонавий актриса Мерилин Монронинг рентген суратлари аукционга чиқарилди

Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда кескин баҳсларга сабаб бўлди. Кўплаб фойдаланувчилар инсоннинг шахсий тиббий маълумотларини савдога қўйишни ахлоқий жиҳатдан номақбул деб ҳисобламоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар