Тарвузнинг таркибида глюкоза, фруктоза ва сахароза кўринишида тўпланадиган 12 фоизгача енгил ўзлаштириладиган қандлар мавжуд. Шунингдек, унда C, B1, B2, A, фолий кислотаси, пектин моддалари, каротиноидлар, калий тузлари, темир, магний ва кальций моддалари, аминокислоталар ҳам бор.
Шарқ тиббиётида
Тарвуз қадимдан дори воситаси сифатида қўлланилган.Олим ва табиб Маҳаммад Аъзамхоннинг “Буюк уммон” асарида тарвузни йилнинг иссиқ даврида пайдо бўладиган куйдирувчи безгакда фойдаланиш ҳақидаги маълумотлар келтирилади. Тарвузни жигар касалликларида, қон қуюлиб қолишида ва организмдан шлакларни чиқаришда қўллашган. Ўрта асрларда араблар “агар тарвуз мунтазам равишда овқатдан олдин тановул қилинса, баданни тозалаш ва ундаги касалликларни олиб чиқиш” хусусиятига эга бўлиши ҳақида гапиришган. Қадимги ҳинд табиблари санскрит ёзма манбаларида тарвуз бутун организмни юмшатиши ва пешоб ҳайдовчи восита сифатида яхши эканини таъкидлашади.
Тарвузнинг суткалик меъёри қанча?
Турли илмий манбаларга қараганда, организмда суюқликларни ушлаб турмасдан кечадиган буйрак тоши, цистит, нефрит ва пиелонефрит касалликларида суткасига 2,5 кг гача тарвуз тановул қилиш тавсия этилади. Тарвуз буйраклар ва пешоб йўлларини ачиштирмайди.
Диабетда тарвуз истеъмоли
Шифобахш озуқа сифатида камқонликда қўлланилади, таркибидаги фруктоза эса қонда қанд моддаси кўп бўлганида ҳам организм томонидан яхши ўзлаштирилади, шу боис уни қандли диабетда ҳам тановул қилиш мумкин.
Тарвуз харид қилаётганда эътиборли бўлинг!
Айтиш жоизки, полиз экинларини етиштиришда унга бериладиган ортиқча азотли ўғитлар тарвузларнинг озуқавийлик ва шифобахш хусусиятларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Савдога чиқариладиган тарвузлар санитария-эпидемиология хизматлари томонидан кимёвий таҳлилдан ўтказилади. Шунинг учун полиз маҳсулотларини харид қилаётганда сотувчилардан тегишли сертификат бор-йўқлигини сўраш мақсадга мувофиқ.
Уни харид қилишда нималарга эътибор беришни ҳамма ҳам билмаслиги мумкин.
Демак, бозорда тарвуз танлаётганда қуйидагиларга диққат қаратинг:
*тарвуз катта бўлсин, бироқ оғир бўлмасин;
*сиқиб кўрганда қарсиллаши керак;
*чертиб кўрганда бўғиқ ва жарангсиз овоз чиқариши керак;
*тилинган ва ёрилган жойлари бўлмасин;
*тарвузнинг банди қуруқ бўлсин;
*ёнбошида ўртача катталикдаги сариқ доғ бўлиши керак, ушбу доғ оқ бўлмаслиги зарур;
*тарвузнинг устки қавати ялтироқ бўлиши, жилосиз ва хира бўлмаслиги лозим;
*устидаги йўл-йўл чизиқ аниқ-тиниқ кўриниб туриши керак;
*етилган тарвузнинг пўсти осонгина тирналади — тирноғингиз ёрдамида пўстлоқнинг устки қаватини шилиб олиш мумкин;
*тарвуз сув тўлдирилган идишга солинганида, юзага қалқиб чиқса — пишган, чўкиб кетса — хом бўлади.
Бундан ташқари, тарвуз қандай жойда сотилаётганини ҳам эътиборга олиш зарур. Чунончи, савдо нуқтаси айвонли бўлиши, тарвузлар соябон билан қуёшдан тўсилган бўлиши лозим. Тарвузлар ердан камида 20 сантиметр баландликдаги махсус таглик устига жойланган бўлиши керак.
Манба: Darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди