23:51 / 26.07.2017
7 322

Бутун кунингиз серунум бўлишига ёрдам берувчи маслаҳатлар

Бутун кунингиз серунум бўлишига ёрдам берувчи маслаҳатлар
Агар сиз иш кунининг ярми ҳам ўтмасдан туриб чарчаб қолаётган бўлсангиз, бу мақолани ўқиб чиқинг ва ўз ички энергиянгизни қандай бошқаришни ва унинг захираларини тўлдириш йўлларини билиб олинг.

Кундузи ухланг

Одатда тушликдан сўнг офисдагиларнинг ҳаммасини уйқу босади. Агар шу вақтда 10-12 дақиқа мизғиб олсангиз иш кунингиз янгидан бошлангандек бўлади. Тадқиқотлар 26 дақиқа давом этувчи кундузги уйқу иш қобилиятини 34 фоизга оширишини исботлади.

Осон қарорларни танланг

Қарор қабул қилиш — жуда кўп энергия талаб қилувчи жараён.

Осон қоидалар мураккаб дунёда кучларни тежашга ёрдам беради.

Агар сиз жуда оддий қарорлар қабул қилишга ҳам кўп вақтингизни кетказсангиз, ҳамма вариантлар ичидан энг мос келмайдиганини топишга ҳаракат қилинг. Бу вазиятдан чиқишга ва яхшироқ вариант излаб топишга ёрдам беради.

Янгиликларни камроқ ўқинг ва ижтимоий тармоқларда камроқ бўлинг

Асосий китоблар, муаллифлар ва матбуот турганда сифатсиз контентлар оқимига шўнғиб кетиш ва уларни фильтрлашга қимматли вақтингизни сарфлаш арзимайди.

Эътибор — бебаҳо, лекин чегараланган имконият.

Уни билимларни бойитишга (мақолалар ёзиш, дарсликлар ўқиш, муҳокамаларга қатнашиш) ёки ҳиссиётларга (яхши кинолар, дўстлар билан мулоқотларга) ишлатинг.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бутун кунингиз серунум бўлишига ёрдам берувчи маслаҳатлар