Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида Тошкент шаҳрида замонавий инфратузилмага эга бўлган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки «IT-парк» барпо этилётганини, у ҳозирданоқ ўзининг дастлабки натижаларини бера бошлаганини таъкидлаганди.
Шунингдек, бундай «IT-парк»лар Нукус, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Гулистон ва Урганч шаҳарларида ҳам ташкил этилиши айтилганди.
Соҳа учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида хорижий ҳамкорларимиз билан биргаликда «Бир миллион дастурчи» лойиҳасини амалга ошириш бошлангани алоҳида эътироф этилди. Табиийки, кўпчилик юртдошларимизда «IT-парк» фаолиятига қизиқиш янада ортди.
«IT-парк» Президентимизнинг 2018 йилда Ҳиндистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишув асосида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ҳиндистоннинг Электроника ва ахборот технологиялари вазирлиги қошидаги Дастурий технологиялар парклари жамияти билан ҳамкорликда ташкил этилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 январда қабул қилинган қарорига кўра, «IT-парк» фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари белгиланиб, дирекция тузилди. Жорий йилнинг июл ойида унинг дастлабки биноси фойдаланишга топширилди.
Aсосий вазифа ва йўналишимиздан бири — ахборот технологиялари соҳасидаги бошланғич ва кичик корхоналарга стартап лойиҳаларни амалга оширишда венчур молиялаштириш асосида кўмаклашишдир. Ҳозирда бу ерда ахборот, молия технологиялари, логистика, электрон тижорат, электрон таълим, биотехнология ва бошқа йўналишлардаги илк лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Масалан, AҚШдаги транспорт корхоналарига логистика ҳамда кафе ва пиццерияларга аутсорсинг бўйича технологик хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган. Технопаркда тўртта йўналиш — резидентлар билан ишлаш, IT-Aкадемия, венчур молиялаштириш ҳамда инкубация ва акселерация дастурларини ривожлантириш лойиҳалари бўйича иш олиб борилмоқда.
Мурожаатномадаги вазифаларни амалга ошириш учун Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ҳудудини кенгайтириш ва янги инфратузилма объектлари қурилишини бошлаш мақсадида консепция ишлаб чиқилди. Ҳудудда 400 минг кв. метрдан ортиқ офис бинолари, конференц зал, коворкинг марказ, меҳмонхона ва бошқа бинолар қурилади. Бунинг натижасида дастурий маҳсулот ишлаб чиқувчи мингдан ортиқ янги корхоналар ташкил этилади. 14 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратиш имконияти пайдо бўлади. Нукус, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Урганч ва Гулистон шаҳарларида шу йил якунига қадар «IT-парк» ҳудудий филиаллари ташкил этилади.
Маълумки, Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизи ёшлар бўлиб, уларни замонавий ахборот технологияларига кенг жалб қилиш, уларга дастурий маҳсулот яратиш ва аутсоринг хизматларини кўрсатишга кўмаклашиш орқали иш билан таъминлаш муҳим вазифалардан ҳисобланади.
Шу мақсадда Aхборот технологиялари ва кмоммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан Бирлашган Aраб амирликларининг «Дубай келажак жамғармаси» ўртасидаги келишувга асосан, мамлакатимизда «Бир миллион ўзбек дастурчилари» лойиҳаси ишга тушди. Бу лойиҳа AҚШнинг Udacity онлайн ўқув платформасида, 4 та дастурлаш йўналишда олиб борилади. Булар андроид, маълумотлар таҳлили, «fullstack» ва «frontend»дир. Бу курсларда ёшидан қатъи назар, барча иштирок этиши мумкин. Курслар бепул. Ўқиш якунида битирувчиларга сертификат берилади.
Мазкур «IT-парк» резидентлари сифатида рўйхатдан ўтган корхоналар 2028 йилнинг 1 январига қадар солиқлар ва божхона тўловларидан озод этилган. Бу соҳа мутахассисларига катта мадад бўлиб, «IT-парк»ка қизиқишни оширмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди