23:25 / 13.02.2020
3 788

Сиз учун фойдали "20 дақиқа" қоидаси...

Сиз учун фойдали "20 дақиқа" қоидаси...
Кун давомида қуйида қайд қилинган фойдали жиҳатларни амалга ошириш учун вақтини ажратган инсонларнинг шахсий ҳаёти кескин тарзда яхши томонга ўзгариб кетади:
- Кунига 20 дақиқа спорт билан шуғуллансангиз, саломатлигингиз хавотирини чекмайсиз;
- Ҳар куни 20 дақиқасини уй саришталигига сарфлаган одам бесаранжомлик ғамидан қутулади;
- Кунига 20 дақиқасини диққатни жамлаш учун сарфлаган киши ижод қобилиятсизлигидан нолимайди;
- Эри ё хотинини эшитиш учун кунига 20 дақиқа ажратадиганлар муносабатларда муаммо чиқишидан хавотир олмаса бўлаверади;
- Бир кунда 20 дақиқа фойдали китоб ўқийдиган киши дунёқараши кенгайишига ишонавериши мумкин;
- Кунига энг камида 20 дақиқа вақтини болаларига бағишлаган одам эса улар орқасидан яхши гап эшитишга умид қилса бўлади;
- Бир кунда 20 дақиқа очиқ ҳавода сайр қилган кишининг нафас йўллари касалликларидан узоқ бўлади;
- Даромад келтирувчи манба яратиш тўғрисида ҳар куни 20 дақиқа бош қотирган инсон молиявий фаровонликдан хавотирланмаса ҳам бўлади;
- Кунига дам олиш учун 20 дақиқа фурсат ажратадиган инсон ҳолдан тойиш ва қаттиқ толиқишдан қўрқмаса ҳам бўлади;
- Фойдали китоблар ўқиш учун кунига 20 дақиқа вақт ажратадиган киши қандай қилиб мутахассис бўлиш тўғрисида куйинмаса ҳам бўлади;
- Кунига 20 дақиқа ўзи билан қолиб, ишларини таҳлил қилолган одам ҳаётнинг чигал йўлларида адашиб қолмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Сиз учун фойдали "20 дақиқа" қоидаси...