Фото: «Дарё»
Хонанда Зоҳиршоҳ Жўраев «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.
Зоҳиршоҳ Жўраев олти йил давомида «запрет»да юришига сабаб бўлган воқеалар ва ўша вақтда нималар қилгани ҳақида гапириб берди.
- Балки менинг ҳам ўзимга яраша хатоларим бўлгандир. Саҳнага энди қадам қўяётган ёш қўшиқчини синдириб қўйиш осон. Айнан кимнинг кўзига ёмон кўринганимни билмадим. Қайси воқеа сабаб бундай бўлганини ҳам билмайман.
Менга ‘керак эмас одамлар билан салом-алик қилиб қўйгансан’ шунга, дейишган. Майли деганман, хўп деганман, исён кўтариб, тўполон қиладиган одам эмасман. Буни тўғри қабул қилиб, Аллоҳнинг синови деб, Аллоҳга таваккал қилиб, ўша оғир кунлардан ўтиб олдим. Бу муддат олти йил, яъни 2011 йилдан 2017 йилгача бўлган, - дейди Зоҳиршоҳ Жўраев.
Зоҳиршоҳ Жўраев «запрет»га учраган вақтида Андижонга кетгани ҳақида ҳам гапириб берди.
- Сизни ҳамма ташлаб кетган вақт бўлганми?, бўлмасин, сизни ҳамма ташлаб кетмасин. Фақат олдингизда ота-онангиз қолса, жуда оғир бўлади. Чунки ўша вақтда ота-онангизга ҳам оғир бўлади. Агар улар ҳам сизга ҳеч қандай ёрдам бера олмаса, жуда ҳам оғир бўлади.
Ўша масъулият уларга тушмасин, уларга оғир ботмасин дея Андижонга кетганман. Тўрт йил Андижонда халқ хизматида юрганман, - дейди Зоҳиршоҳ Жўраев.
Зоҳиршоҳ Жўраев суҳбат давомида акаси Шоҳжаҳон Жўраев билан муносабати, отаси, Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг унга нисбатан энг қаттиқ «жазо»си ва танбеҳи ҳақида гапириб берди.
Маълумот учун, хонанда Зоҳиршоҳ Жўраев «Халқлар дўстлиги» саройида 24 —25 февраль кунлари «Сени соғиниб» деб номланган концерт дастурини тақдим қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди