65
Кейт Уинслет “Титаник”нинг ўша машҳур саҳнаси ҳақида: “Аслида Роуз жон сақлаган нарса эшикмасди”
Голливуд актрисаси Кейт Уинслет мухлислар орасида ҳалигача баҳс ва мунозараларга сабаб бўлаётган “Титаник” фильмидаги машҳур саҳна мавзусига яна бир бор тўхталиб ўтди. Фильмда Леонардо Ди Каприо ижро этган Жек образи омон қолмагани учун кўпчилик томошабинлар режиссёр Жеймс Кемеронни ҳалигача кечира олмайди.
Фото: People
49 ёшли актрисанинг сўзларига кўра, аксарият томошабинлар Роуз жон сақлаган объектни нотўғри талқин қилади: “Титаник”нинг барча мухлислари буни эшик деб аташади, лекин у ҳатто эшик ҳам эмас эди” деди Уинслет Австралиянинг “Тhе Project” кўрсатувида.
“Бу зинапоя бўйлаб ўрнатиладиган панжарага ўхшаш ёғочнинг бир қисми эди, у синиб кетгач, кўриниши эшикка ўхшаб қолган”, дея қўшимча қилди актриса.
Фото: People talk
Барчага бирдек қизиқ савол: Жек ўша ерда Роузнинг олдида тирик қолиши мумкинмиди, деган оммабоп саволга актриса ҳазил билан жавоб берди: “Жек у ерга сиғиши мумкинми ёки йўқми, ким билади дейсиз? Менимча, бу борада айтилмаган ғоялар ёки тасдиқланмаган назариялар қолмаган”, деди актриса.
Кўпчилик томошабинлар Жек ҳам тирик қолиши мумкинлиги ва ёғоч бўлакка икки киши бемалол сиға олишини таъкидлаган. Режиссёр Жеймс Кемерон ўз фикри ҳақиқат эканлигини исботлаш учун каскадёрлар ёрдамида худди бош қаҳрамонлар вазнидек инсонлардан кинонинг айнан эшик билан боғлиқ саҳнасини қайта яратган, шунингдек, у суд-тиббий экспертларга ҳам мурожаат қилган. Ўтказилган кичик тадқиқот натижасида иккала қаҳрамон бундай вазиятда омон қололмаслиги исботланган. Бу ҳақда Кемерон ҳатто ҳужжатли фильм ҳам суратга олган.
Фото: People “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди