12:19 / 11.11.2024
103

Леонардо Ди Каприо 50 ёшда: нима учун актёр ҳалигача оила қурмаган?

Леонардо Ди Каприо 50 ёшда: нима учун актёр ҳалигача оила қурмаган?
11 ноябрь куни Леонардо Ди Каприо 50 ёшга тўлади. Леонардо кўплаб муносабатлари (хусусан, охирги йилларда) ва “Оскар” мукофотини қўлга киритиш учун курашган мотивацион ҳикояси билан танилган. Нима учун у ҳануз оила қурмаган, бўлажак рафиқаси қандай бўлиши керак ва қайси фильм учун ҳозиргача ягона “Оскар”ини қўлга киритган? Келинг, бу саволларга биргаликда жавоб излаймиз.

Камера олдида ўтган болалик

Бўлажак юлдуз болалигиданоқ реклама роликларида суратга тушган. 2,5 ёшида отаси уни болалар шоусининг кастингига олиб борган ва у ерда кичик рол ўйнаган. Йиллар давомида унинг фильмографияси кенгайди. Леонардо ўша ёшидаёқ табиатнинг экологик муаммоларидан хавотирланиб, ўрмонларнинг кесилиши, сув ҳавзаларининг қуриши ва ҳайвонларнинг йўқ бўлиб кетиши ҳақидаги ҳужжатли фильмларни таъсирланиб томоша қиларди.

Леонардо илк бош ролини 18 ёшида “Бу боланинг ҳаёти” фильмида ижро этади. Бу фильмда у таниқли актёр Роберт Де Ниро билан бирга суратга тушади. Де Ниро уни ўнлаб номзодлар орасидан танлаб олган. Кастинг жараёнида Леонардо “синовдан ўтиш” учун ҳеч кимникига ўхшамаган саҳнани ижро этган, бу эса Де Нирони ҳайратда қолдирган.

“Оскар”гача бўлган машаққатли йўл

Ди Каприо 1994 йилда илк бор “Оскар” мукофотига номзод бўлган. У ўша пайтда “Гилберт Грэйп нимани ҳис қилмоқда?” драмасида ақлий ривожланишида муаммолари бор Арни Грэйп ролини ижро этганди. Леонардо бу образни ҳақиқатга яқинроқ акс эттириш учун махсус муассасаларда даволанаётган болалар билан кўп вақт ўтказади. У бу рол орқали бундай болаларнинг дунёқарашини тўғри акс эттиришни жуда истаган.

Шон-шуҳрат ва муваффақият

Ди Каприонинг ҳақиқий муваффақият даври “Ромео+Жулиетта” ва “Титаник” фильмларидаги роллари билан бошланади. “Титаник”даги Жек Даусон роли айниқса муҳим эди. Фильм 11 та “Оскар” мукофотини қўлга киритган бўлса-да, Леонардо бу сафар ҳам мукофотдан қуруқ қолган.

Ўзи ҳам бир неча бор “Оскар” олишни истаганини яширмаган. Биринчи номинациядан сўнг у яна 2005 ва 2014 йилларда “Авиатор” ва “Уолл-стрит бўриси” фильмлари учун номзод бўлган. Аммо унинг ҳаётидаги энг муҳим йил 2015 йил бўлди, у пайтда “Омон қолган” фильмидаги ёввойи табиатда ёлғиз қолган, тирик қолиш учун курашаётган овчи роли учун Леонардо “Оскар” мукофотини қўлга киритади. Шу роли сабаб вегетариан бўлса-да, бизоннинг хом жигарини ейди, совуқда қийин шароитларда ишлайди.

Севги муносабатлари

Лекин актёрнинг шахсий ҳаёти эса у қадар ҳавас қиларли эмас. Ди Каприонинг муносабатлари кўпинча ёш моделлардан иборат бўлиб, унинг “25 ёшгача” бўлган аёллар билан учрашиши ҳақида ҳазиллар ҳам бор. Унинг севимли хонимлари орасида бир нечта таниқли моделлардан тортиб, актрисалар ва бошқа машҳур шахслар ҳам бор эди.

Унинг биринчи “премиум класс” севгилиси даниялик модел Ҳелен Чристенсен эди — бу воқеа 90 йилларда бўлганди.

Кейинчалик унинг ўрнини бразилиялик ҳамкасби Жизел Бюндхен эгаллайди. Лео у билан беш йил давомида учрашиб юради: 2000 йилдан 2005 йилгача.

Бир куни юлдуздан биринчи муҳаббатини эслайсизми, деб сўрашганида, у шундай жавоб берган: "Биринчи муҳаббатим? Тўғрисини айтсам, эсимда йўқ. Дарвоқе, агар бу чинакам ва ягона муҳаббат бўлганда эди, мен аллақачон уйланган бўлардим, тўғрими?"

Исроиллик модел Бар Рафаэл ҳам унинг ягона муҳаббати бўлолмайди. Уларнинг ёшидаги фарқ 10 ёш бўлса-да, актёр модел билан беш йилгина муносабатда бўлади.

Кейин уни рус модели Анна Вялицина билан алмаштириб, ажрашади. Бироқ бир неча ой ўтгач, собиқлар унаштирилиш ҳақидаги янгилик билан мухлисларни қизиқтириб, ярашганликларини эълон қилишади. Баъзи тахминларга кўра, актёр моделлардан актрисаларга ўтишга қарор қилган, шунинг учун Бар юлдузли ўйинни тарк этишга қарор қилган.

Унинг кейинги севгилиси Блейк Лайвли эди. Жуфтлик узоқ муддатли муносабатларни ўрната олмайди, шунинг учун бир неча учрашувлар, қимматбаҳо совғалар ва иссиқ мамлакатларда бирга дам олишдан сўнг, Лайвли уни тарк этади. Айтишларича, актриса турмушга чиқиб, она бўлишни истаган, аммо Лео худди ҳозиргидек масъулиятни зиммасига олишга тайёр эмас экан.

Эҳтимол, Ди Каприо қолган актрисаларни оилавий ҳаёт тарафдорлари деб ҳисоблагандир, шунинг учун у Victoria’s Secret юлдузи Эрин Хизертонга мафтун бўлади. Улар бир йил бирга бўлишади. Ундан кейин бошқа аёл моделлар: Нина Агдал, Тони Гарн, Келли Рорбах, Лорена Рей ва Камила Морроне билан танишади.

Ди Каприо хонимларни оддий ва табиий бўлишига эътибор беришини таъкидлаган. Унинг фикрича, у севган аёл табиатан самимий ва яхши инсон бўлиши керак.

Ҳозирда Леонардо 27 ёшли италиялик модел Виттория Черетти билан учрашмоқда. Яқинда Виттория бармоғидаги йирик узукни кўрсатганидан кейин, уларнинг муносабатларини расман мустаҳкамлаши ҳақидаги тахминлар пайдо бўлди. Бироқ мухлислари Леонардо ҳануз оила қуришга тайёр эмас деб ҳисоблашади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Леонардо Ди Каприо 50 ёшда: нима учун актёр ҳалигача оила қурмаган?