10:18 / 10.11.2024
25

Триллер жанридаги 4 та ажойиб ҳинд сериали

Триллер жанридаги 4 та ажойиб ҳинд сериали
Ҳиндистон ўзининг қизиқарли сериаллари билан томошабинларни хурсанд қилишда давом этмоқда, уларга бўлган муҳаббат ҳеч қандай мантиққа бўйсунмайди. Улар шунчаки жозибали ва томошабинлар ҳам ҳинд сериалларидан кўп нарса кутмайди.

“Даҳан: Раакан армияси” (2022 — ҳ.з.)

- Ҳиндистон
- Triller
- Рейтинг - КP -; IMDb 7,7

Шиласпура шаҳарчасида ғалати воқеалар содир бўлмоқда, бу воқеалар аҳолини қўрқитиб, келувчиларни узоқлаштирмоқда. Бу жойларда бир афсонага ишонишади, унда бир сеҳргар ҳақида гап боради, у ҳар қандай одамни ҳақиқий махлуққа айлантириб, ундаги барча инсонийликни ўлдириб, ваҳший қилиб қўяди. Бундай одамни Раакан деб аташади, у бир ғорда яшайди. Аммо ҳукумат бу жойга жуда қизиқиб қолган, улар бу ерда шахталар очиб, шаҳарчани ривожлантиришни, одамларнинг яхши яшашини хоҳламоқда.

Шу вазифа билан Авани ўғли Анай билан Шиласпурага келади. Уларни бу ерда унчалик илиқ кутиб олишмайди, одамлар унинг ҳаракатлари орқали сеҳргарнинг ғазаби келишидан жуда хавотирда. Авани эса буларга ишонмайди, лекин унинг ҳам Шиласпурага келиши биланоқ юзага чиққан сирлари бор.

Шунга қарамай, бу шаҳарчада қандайдир қўрқинчли сеҳр айланаётгандай туюлади, чунки ҳайвонлар ўла бошлайди, улар гўё ақлини йўқотгандек кўринади, шунингдек, шаҳар етакчиларидан бирининг жасади топилади. Шундай қилиб, Авани ҳар куни аҳоли норозилиги билан юзма-юз келиб, ўз суриштирувини бошлайди.

Сериал давомида фақатгина триллер ёки детективни эмас, балки фантастик ҳикояни томоша қилаётгандек бўласиз. Бу ерда ниҳоятда ғалати ҳодисалар рўй беради ва бу одамларнинг шунчаки тасаввури эмаслигига шубҳа қила бошлайсиз. Шунда ҳақиқатан ҳам сеҳр, оккултизм ва қадимий худолар аралашган бўлиши мумкин деган фикр пайдо бўлади. Умуман олганда, сериал жуда шафқатсиз ва қонли саҳналар, кутилмаган лаҳзаларга бой.

“Енгилмаслар” (2022 - ҳ.з.)

- Ҳиндистон
- Жангари, драма
- Рейтинг - КP -; IMDb 7,1

Ҳиндистондаги курортда содир бўлган теракт натижасида махсус кучлар бюрократик тўсиқлар туфайли ўз вақтида етиб келмаганидан сўнг, “Лочинлар” номли махсус гуруҳни ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилинади. Бу гуруҳ мамлакатнинг қуролли кучларидаги энг яхши махсус бўлинма офицерларидан тузилиб, ҳар қандай хавф-хатарларга дарҳол жавоб беради.

Бутун мавсум давомида гуруҳ аъзолари таништирилади, улар қандай қилиб бир жамоа бўлиб ишлашаётгани, бир-бирига ишонишни ўрганаётгани кўрсатилади. Якуний қисмлар эса динамик, қизиқарли ва ҳаяжонли.

“Деҳлидаги жиноят” (2 фасл, 2019 йил - ҳ.з)

- Ҳиндистон
- Драма, криминал, детектив
- Рейтинг - КP 7,3; IMDb 8,5

Биринчи мавсумда ёш қиз Дипика ҳақида ҳикоя қилинади. У дўсти билан бирга автобусда шафқатсиз ҳужумга учрайди, уларни калтаклашади ва қизга нисбатан шафқатсиз оммавий зўравонлик қилинади. Кейин уларни кийимсиз ҳолда автобус юриб кетаётган пайтда ташлаб юборишади. Улар мўжизавий тарзда тирик қолади, аммо Дипиканинг аҳволи жуда оғир эди.

Полициячи аёл Вартика Чатурведи бу бешафқат жиноятчиларни топиши керак. Воқеа жамоатчиликда жуда катта акс-садо уйғотади, одамлар бу воқеада полицияни айблайди.

Иккинчи мавсумда янги ҳикоя, лекин қаҳрамонлар ўша-ўша. Вартика Чатурведи энди янги ва ниҳоятда шафқатсиз қотилликни тергов қилиши керак бўлади, аниқроғи, бу фақат битта қотиллик эмас, чунки уни кекса уй эгалари ва уларнинг меҳмонлари шафқатсизларча ўлдирилган уйга чақиришади. Полиция буни 90 йилларда Деҳлини даҳшатга солган, бу қотилликлар услубига жуда ўхшаш жиноятни содир этган мудҳиш жиноий гуруҳ деб ўйлайди.

Жиноят жойида кузатув камералари ўрнатилган бўлиб, улар даҳшатли кадрларни қайд этган ва бу кадрлар қандайдир йўл билан тўғридан тўғри ОАВ қўлига тушади. Энди ОАВ полицияга ишлашга имкон бермай, уларни айблаб, фақатгина уларнинг малакасизлиги ҳақида гапиради. Полиция эса ҳар қандай изни топишга уринаётган бир пайтда, қотилликлар давом этади.

“Рудра: Зулмат чеккасида” (2022 - ҳ.з.)

- Ҳиндистон
- Детектив, триллер, драма, криминал
- Рейтинг - КP-; IMDb 6,7

Мумбайдаги энг хатарли жиноятчиларни излаб юрган полиция комиссарининг ўринбосари Рудра ўз ишини жуда яхши билади, лекин у мақсадига эришиш учун барча чегараларни кесиб ўтишга тайёр. Айнан шу сабабли ишида муаммолар юзага келади, шунингдек, хотини билан ҳам муносабатлари яхши эмас.

Ушбу сериалнинг биринчи мавсуми Британиянинг “Luther” сериали билан бир хил, ҳеч қандай янгилик йўқ, лекин сериалнинг ўзи сифатли суратга олинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Триллер жанридаги 4 та ажойиб ҳинд сериали