Жанубий Корея телесериаллари ва фильмлари юлдузлари нафақат ўз ватанида, балки хорижда ҳам истеъдоди ва жозибали кўриниши туфайли катта машҳурликка эришган. Бирор нуқсонсиз чеҳраси, жуда ёш кўриниши, нафис ҳаракатлари ва кулгили образлари корейс актрисалари учун шарқона гўзалликнинг ажралмас элементи бўлиб қолган.
“Севги самодан келади” сериалидан лавҳа
Фото: Дзен
Бугун замонавий корейс драмаларида энг катта талабга эга гўзал актрисаларни эслашга қарор қилдик.
Сон Е Жин — 41 ёш (손예진)
Фото: Дзен
Сон Е Жин нафақат моделлик оламини, балки кино ва телевидениени ҳам забт этди: у Жанубий Кореянинг энг машҳур режиссёрлари ва актёрлари билан ишлаган. Унинг иштирокидаги “Севгининг ҳалокатли қўниши” драмаси бутун дунёда севиб томоша қилинади.
Сон Е Жин “Классика” фильмидаги содда мактаб ўқувчиси ролидан кейин “Корейс халқнинг биринчи муҳаббати” деб атала бошлади. У ўз фаолияти давомида кўплаб Осиё кино мукофотлари билан тақдирланган ва 72 номинация бўйича жами 50 та мукофотни қўлга киритган. Актриса “Рафиқам турмушга чиқди” ва “Мовий аждар” фильми учун энг яхши актриса сифатида эътироф этилган.
Бе Су Жи — 29 ёш (배수지)
Фото: Дзен
2010 йилдан 2017 йилга қадар Бе Су Жи машҳур “Мисс А” гуруҳининг аъзоси сифатида фаолият юритган, аммо номаълум сабабларга кўра К-поп қизлар гуруҳи тарқалиб кетган. Шундан сўнг Су Жи фильмларда рол ўйнашни ва телевидениеда чиқишни бошлаган. Актриса “Юлдузлардан келган одам”, “Токи уйқуда экансиз”, “Телба ошиқлар” каби драмаларидаги роллари билан томошабинлар ёдида қолган.
“Гу оиласи ҳақиқда китоб” тарихий сериали Бе Су Жи карьерасидаги ҳақиқий ютуқ бўлди: мазкур рол унга Forbes Power Celebrity 40 рейтингида учинчи ўринга чиқишига сабаб бўлди. Су Жининг мухлислари унинг она шаҳрида актриса номидаги кичик музейни ташкил қилишган.
Пак Мин Ёнг — 37 ёш (박민영)
Фото: Дзен
Пак Мин Ёнгнинг карьераси тасодифан бошланган. Моделлик агентлиги вакиллари уни ижтимоий тармоқларда кўриб қолишган ва ҳамкорликка таклиф қилган. Унинг шоу-бизнес соҳасига кириб келишига Кореан Аир компанияси билан тузган шартнома сабаб бўлди. Мин Ёнг биринчи марта “Мураббий” драмасида рол ўйнади, сўнг у “Сонгюнгвандаги можаро” ва “Котиба Кимга нима бўлди?” каби сериаллардаги роли туфайли катта шуҳрат қозонди. Актриса кўплаб телесериал ва фильмларда иштирок этган ва йигирмадан ортиқ нуфузли мукофотларга сазовор бўлган.
Жон Жи Ҳён — 42 ёш (전지현)
Фото: Дзен
Жон Жи Ҳён ўзининг моделлик фаолиятини 16 ёшида бошлаган ва 17 ёшида у “Қалбимни ром эт” телесериалида эпизод роли билан дебют қилган. “Қўпол қиз” комедияси унга кино саноатида катта муваффақият келтирган. Шундан кейин у бирин-кетин машҳур драмаларда суратга туша бошлаган. Жон Жи Ҳён “Ўзга сайёралик маҳбубим”, “Мовий денгиз афсонаси”, “Зомбилар қироллиги”, “Денгиз бўйидаги уй”, каби лойиҳаларда иштирок этган.
Сон Ҳе Гё — 42 ёш (송혜교)
Фото: Дзен
Актриса Сон Ҳе Гё “Қуёш авлодлари”, “Boyfriend”, “Қиш шамоли” ва “Юрагимда куз” каби драмаларининг юлдузидир. Ҳе Гё реклама актрисаси сифатида катта талабга эга. У 2017 йилнинг биринчи чорагида қарийб миллион доллар ишлаб топган. Шу сабабли Ҳе Гё Жанубий Кореядаги энг гўзал актриса ва моделлардан бири саналади. 2010 йил, 28 ёшида у АҚШ Independent Critics кино порталининг “Энг гўзал 100 та машҳурлар” рўйхатида 18-ўринни эгаллади ва бир йилдан сўнг TC Candler кино сайтининг “Энг чиройли юзлар” рейтингида 5-ўринга чиқди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...