17:47 / 20.11.2021
10 146

Янги йилгача озишга ёрдам берадиган 5 та оддий қоида

Янги йилгача озишга ёрдам берадиган 5 та оддий қоида
Фото: «Домашний очаг»
2022 йилни сарвқомат ва соғлом бошлаш учун нима қилиш керак? «Домашний очаг» журнали бу борада дарҳақиқат фойдаси тегадиган маълумотларни ҳавола қилади.

Машғулотларнинг хилма-хил бўлишига эътибор қаратиш
Машғулотлар доимий равишда амалга оширилиши керак, шу сабаб ҳам режимга амал қилиш организмнинг физиологиясидан келиб чиқиб иш тутиш керак. Бир куни оғир бир куни енгилроқ машқларни бажариш, учинчи кунда эса дам олиш керак. Танани зўриқтирмаслик, ҳаммаси жойида эканига эътиборли бўлиш керак. Олдиндан жадвал тузиб олиб, иш ва бошқа юмушлардан бўш вақтда спорт билан ҳеч бўлмаса 30 дақиқа шуғулланиш керак. Такрорланаверса, бора-бора одатга айланади.

Машғулотлардан роҳатланиш
Ўзингизни спорт билан шуғулланишга мажбурламанг, аввалига осон машқлардан бошланг. Масалан, оғир зўриқишларни хуш кўрмайдиганлар учун функционал машқларни ўз ичига оладиган пилатес, сарвқомат бўлишга ҳисса қўшади. Интенсив машқларни ёқтирадиганлар эса оғир машғулотлар айни муддао. Ёга машқлари эса қоматнинг эгилувчанлиги, мушаклар фаолиятини яхшилайди.

Жиддий парҳез қилмаслик
Бирданига қаттиқ чеклов қўйиш ярамайди. Ҳаммаси аста-секин бўлиши керак, йўқса организм зўриқишни кўтара олмайди ва ёғлардан қутилиш ўрнига, захира қила бошлайди. Шу сабаб ҳам яхшилаб нонушта қилинг. Тушлик тез ҳазм бўладиган шўрва, балиқ, гўшт ва гарнирдан иборат бўлиши керак. Кечки овқатга эса енгил салат ва бир бўлак балиқ ёки гўшт истеъмол қилиш керак. Сув ичишни эса канда қилмаслик керак. Бу организмдаги жараёнлар учун жуда муҳим. Тушлик ва кечки овқат орасида йогурт ва мевалардан енгил тамадди қилиб олинг.

Тиниқиб ухланг
Йил охирига бориб якунланиши керак бўлган ишлар сероб бўлгани учун кўпчилик бу вақтда тиниқиб ухламайди. Аммо самарадорлик ва ишнинг унумли бўлишида аҳамиятли экани сабаб, уйқунинг меъёрда бўлишига эътибор қаратиш керак.

Акс ҳолда энергия камайиб, киши ўзини ёлғиз ҳис қилиши, бу эса машғулотларнинг самарали бўлишига салбий таъсир қилади.

Ўзингизни койиманг
Куз ёки ёзда спорт билан шуғулланмаганингиз учун ўзингизни койиманг. Гап шундаки, вақтни бой берганлик ҳақида ўйлаш мотивацияни камайтиради. Одам ўйлаганидек натижага эришмагани билан, спорт билан шуғулланиш орқали унга яқинлашиши ва орқали организмини мустаҳкамлаб олиши мумкинлигини унутманг. Кам-камдан доимий равишда жисмоний фаол бўлиш олдингидан яхшироқ бўлишингизга ҳисса қўшади. Асосийси мақсад қўйиб унга эришиш учун хоҳиш билан ҳаракат қилинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Янги йилгача озишга ёрдам берадиган 5 та оддий қоида