Гўштдан воз кечиш саломатликка қандай таъсир қилади? Бу ҳақида Harper’s Bazaar нашри маълумот беради.
Ҳайвон ёғидан фарқли ўлароқ, ўсимлик ёғи аутоинтоксикация келтириб чиқармайди, ҳазм жараёнида организмни заҳарламайди. Гўшт истеъмоли давомида ошқозон-ичак трактида зўриқиш ўсимлик маҳсулотлари ейилганидан кўпроқ бўлади. Шу сабаб ҳам бир ликопча ёғли стейк истеъмолидан кейин ошқозон оғир бўлиб қолади. Рационда сабзавот, мева, дуккакли маҳсулотлар бисёр бўлса, ҳазм жараёнида одам ўзини енгил ҳис қилади.
Вегетарианлар гипертония, шакарли диабет ва юрак-қон томир касалликларидан камроқ азият чекади. Вазн ортиши, юрак ишемик касалликларининг келиб чиқиш хавфи кам бўлади. Шунингдек, ўсимлик маҳсулотлари, атеросклероз ривожланишига сабаб бўлмайди.
Юқоридаги афзалликларга қарамай, рационнинг балансда эмаслиги саломатлик билан боғлиқ турли муаммоларга олиб келиши мумкин. Гўштдан воз кечган одамларда биринчи бўлиб оқсил танқислиги кузатилади. Биргина товуқ гўшти истеъмол қилинганда организм барча аминокислоталар билан тўйинади. Гўштдан воз кечилгандаги иккинчи муаммо эса темир моддаси танқислиги ҳисобланади. Гап шундаки, чорва маҳсулотларида ўсимлик маҳсулотларидан тезроқ сингадиган темир мужассам бўлади.
Шунингдек, омега-3 ёғ кислотасининг етишмаслиги ҳам энг асосий камчиликлардан саналади. Агар мол, қўй гўшти ўрнига балиқ ва денгиз маҳсулотлари истеъмол қилинса, муаммо кузатилмаслиги мумкин. Агар ушбу маҳсулотлар рационда бўлмаса, кўпроқ ёнғоқ, дуккакли маҳсулотлар, ўсимлик ёғи ва авокадо бўлишига эътибор қаратинг. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди