22:42 / 09.12.2021
3 630

Совуқ душ қабул қилиш организмга қандай фойда беради?

Совуқ душ қабул қилиш организмга қандай фойда беради?
Фото: «Домашний очаг»
Кўпчилик уйқудан туриши биланоқ ўзига келиш учун қаҳва ичишни афзал билади. Аслида эса тетиклашишнинг бир қанча усуллари бор. Улардан энг кенг тарқалгани ва сергак бўлишга ҳисса қўшишдан ташқари, иммунитетни мустаҳкамлаб, тери аҳволини яхшиланишига ёрдам берадиган усул ҳақида Harper’s Bazaar нашри маълумот беради.

Спорт машғулотларидан кейин организмнинг тикланишига ёрдам беради
Айрим спортчилар машғулотлардан кейин музли ванна қабул қилиши ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Бу бежизга эмас: совуқ душ ҳам айнан шундай самара беради. Спорт залидаги машғулотлардан кейин мушаклар зўриқиши ва уларда яллиғланиш жараёнлари бошланиши мумкин бўлади. Гап шундаки, совуқ сув яллиғланишнинг олдини олиб, мушаклардаги оғриқни бартараф қилади.

Иммунитетни мустаҳкамлайди
Яхши самара бериши учун шифокорлар совуқ ва иссиқ сувни алмаштириб душ қабул қилишни тавсия қилади. Сув ҳароратининг кескин ўзгариши натижасида организм вирус ва касалликларга чидамли бўлади.

Вазн ташлашга ёрдам беради
Совуқ сув организмдаги моддалар алмашинувини яхшилайди, тўғри овқатланиш ва спорт билан бирга умумлаштирилганда эса мукаммал қоматга эга бўлса бўлади.

Юз териси рангини яхшилайди
Совуқ сув юз териси учун фойдали. Буни яхши билган Голливуд юлдузи Мерилин Монро ҳар тонг юзини муз бўлаклари билан артган. Совуқдан теридаги тешикчалар торайиб, юз тиниқ ва текис бўлади. Қолаверса, тонгда совуқ сувда ювиниш тетиклашиш ва уйқунинг йўқолишига ҳисса қўшади.

Диққатни жамлашга ёрдам беради
Совуқ душ диққатни жамлаш ва сергак бўлишга ёрдам беради. Гап шундаки, ҳароратнинг кескин ўзгариши организм учун стресс бўлади. Совуқ сув эса организмга салбий бўлган стрессли реакцияга изн бермайди, аксинча ҳушёр бўлишга ҳисса қўшади.

Қандай қабул қилиш керак?
Душни турлича қабул қилиш мумкин. Кимгадир 10-15 дақиқа кифоя қилса, бошқаларга 1,5-2 дақиқада иссиқ ва совуқ сувни алмаштириш етарли бўлади. Сиз эса ўзингизга тўғри келадиган усулдан фойдаланганингиз яхши. Аммо фойдали экани билан бирга совуқ душ ҳаммага ҳам тўғри келавермаслигини ёдда тутиш керак. Ҳароратнинг кескин ўзгариши юрагида муаммоси бор, қон босими баланд ва иммунитети ҳаддан ортиқ паст кишилар аҳволини янада ёмонлаштириши мумкин. Шу сабаб ҳам совуқ душ қабул қилишдан аввал, албатта, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Совуқ душ қабул қилиш организмга қандай фойда беради?