12:28 / 13.12.2021
2 421

Ҳар куни тухум истеъмол қилиш фойдалими ёки зарарли?

Ҳар куни тухум истеъмол қилиш фойдалими ёки зарарли?
Фото: «Ҳарпаръс Базаар»
Нафақат нонушта, балки салат ва тансиқ егуликлар учун айни муддао бўлган тухум истеъмоли инсон саломатлигига қандай таъсир қилиши ҳақида «Harper’s Bazaar» нашри маълумот бериб ўтади.

Тухумни фойдали ҳисобланган маҳсулотлардан тузилган деярли барча рўйхатда учраца бўлади. Ушбу маҳсулот оқсил, витамин, минерал ва ёғларнинг кони экани билан ўзига хосдир. Аммо аксарият мутахассисларнинг маълум қилишича, тухумни меъёридан ортиқ даражада истеъмол қилиш организмга фақат фойдадан ташқари жиддий зарар етказиши мумкин.

Фойдали моддалар бисёр бўлган тухумнинг оқида аминокислоталар, А, D, E, К, қолаверса, B гуруҳи витаминлари мужассам бўлади. Сариғи эса организмни турли зарар, яллиғланишлардан сақлайдиган, эрта қаришнинг олдини олиб, тери, соч ва тирноқлар аҳволини мустаҳкамлайдиган антиоксидантларни ўз ичига олади.

Шунингдек, тухумда суяк ва бўғимлар мустаҳкамлиги учун аҳамиятли ҳисобланган коллаген ишлаб чиқарилишини яхшиловчи минераллар ҳам сероб. Қоринни тўқ тутиб, ортиқча овқатланишнинг олдини оладиган тухум парҳез қиладиганлар учун айни муддао. Европанинг Nutrition журналининг 2013 йилдаги сонида маълум қилинишича, нонуштага истеъмол қилинган тухум ортиқча овқатланиб юбориш хавфини 30 фоизга камайтиради ва инсон ўзини узоқ вақт тўқ ҳис қилади.

Бироқ ушбу маҳсулотнинг меъёридан ортиғи юрак-қон томир тизими учун хавфли. Чунки тухум фойдали омега-3 ёғ кислотасидан ташқари, «ёмон холестерин» – липопротеин ҳам ўз ичига олади. Унинг бир донасида 180 мг «ёмон холестерин» мавжуд, кунлик меъёр эса 300 мг ташкил қилади. Бу юрак фаолиятида муаммо келтириб чиқариши мумкин. Юрак билан боғлиқ касалликлар пайдо бўлиш хавфининг олдини олиш учун кунига тухумни бир мартадан кўп истеъмол қилмаслик тавсия қилинади. Онда-сонда 2 ёки 3 дона еса ҳам бўлади, фақат бу одат бўлиб қолмаслиги керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳар куни тухум истеъмол қилиш фойдалими ёки зарарли?