Жавоҳир Зокиров рафиқаси Шаҳризод Ғуломова билан
Таниқли актёр Жавоҳир Зокиров Salom live YouTube каналига берган интервьюсида ҳаёти давомида уч марта уйлангани ва оила қуришга жиддий ёндашиш кераклиги ҳақида гапирди.
«Уч марта уйланганман. Биринчисига 30 ёшимда уйланганман. Биласизми, кеч ёки эрта деган нарсани тушунмайман, бизда ёш уйлантириб қўйишади-ку. Ўзи эркак киши 30-40 ёшида секин ўзини таниб, эркаклигини ҳис қилади, деб ўйлайман. Европада кеч турмуш қурилади, улар оила қанақа бўлиши керак, қандай муносабат қуриш кераклигини тушиниб олади. Бизда буни билишмайди, фақат уйлантириб қўйишса бўлди. Бу нарсага жиддий қараш керак. Шунинг учун кеч уйланганман. Мен ўзимни ўзим оқлаётганим йўқ. Лекин ўйлашимча, вояга етган боладан ‘Уйланишга тайёрмисан’, деб сўраш керак. Фарзандли бўлгандан кейин, илм бериш керак, ўқитиш керак, ҳаммасига тайёр бўлиши керак», — дейди актёр.
«Биринчи турмушингизда бир неча йил фарзанд бўлмаганми?», — деган саволга актёр қуйидагича жавоб беради:
«Йўқ, унақаси бўлмаган. Биринчи турмушимдан бир йил ўтиб ажрашганман. Иккинчи аёлим билан ҳам бир йил яшаб, ажрашганман. У ҳар хил бўҳтонлар тарқатиб, ҳамма ерга хатлар ёзган».
Жавоҳир Зокиров, шунингдек, суҳбат давомида агар рафиқаси ишламаганида моддий томондан қийналиб қолишини, рафиқасининг таржимон сифатида фаолият юритишини ҳам айтиб ўтган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди