Энди давлат рақамларини онлайн алмаштириш имконият жорий этилди

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали автомобил эгалари учун янги имконият жорий этилди. Эндиликда фойдаланувчилар шикастланган давлат рақамларини алмаштириш учун аризани онлайн тарзда юборишлари мумкин.
Хизматдан фойдаланиш учун портал орқали рўйхатдан ўтиш ва махсус электрон шаклни тўлдириш талаб этилади. Шунингдек, мурожаат тезроқ кўриб чиқилиши учун зарарланган рақамнинг аниқ фотосуратини юклаш зарур.
Ариза маъқуллангандан кейин тизим тўлов учун ҳисоб-фактура юборилади. Тўлов амалга оширилгач, фуқаро ҳудудий бўлимга бориб, эски рақамни топшириб, янгисини олади.Тўлиқ комплект (олд ва орқа) рақам нархи 4,5 БҲМ, яъни 1 млн 854 минг сўмни ташкил қилади. Битта рақамни алмаштириш эса 2,25 БҲМ ёки 927 минг сўм этиб белгиланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг