22:20 / 17.03.2019
10 703

Самарқандда ISUZU D-MAХ йўлтанламас автомобили ишлаб чиқариладими? (видео)

Самарқандда ISUZU D-MAХ йўлтанламас автомобили ишлаб чиқариладими? (видео)
Самарқандда ISUZU компаниясининг D-MAX йўлтанламас пикап автомобилини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин. Бу ҳақида СмаАвто заводининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимда хабар қилинди деб ёзмоқда ЎзА.

Тантанали маросимда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, завод раҳмбарияти ва япониялик меҳмонлар ҳам иштирок этишди, дейилган хабарда.

“Тантанали маросимдан сўнг, япониялик ҳамкорлар Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва “Ўзавтосаноат” компанияси вакилларига “ISUZU Motors” компаниясининг “D-MAX” автомобилини кўрсатиб, келгусида заводда ушбу турдаги автомашиналарни ҳам ишлаб чиқариш режалаштирилаётганини маълум қилди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, СамАвто автомобил заводи бундан 1999нинг март ойида Туркиянинг “Коч” компанияси билан ҳамкорлкда ишга туирилган эди. Ўша вақтда корхонада 2 хил автобус ва 3 хил юк автомобиллари йирик жамлаш услубида ишлаб чиқарилар эди.

Кейинчалик СамАвто Япониянинг “ISUZU Motors” ва “Itochu corporation” компаниялари билан ҳамкорлик ўрнатди. Бугунги кунда Самарқанд автомобиль заводида 7 турдаги замонавий автобуслар, 36 хил юк ва махсус автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда.

Корхонада 1200 дан ортиқ киши меҳнат қилмоқда. Шу пайтгача заводда 33 минг 700 дан ортиқ автобус ва юк машиналари ишлаб чиқарилди. Маҳсулот нафақат Ўзбекистонда балким Марказий Осиё давлатлари, Россия, Озарбойжон ва Грузияга экспорт қилинмоқда.

Маълумот учун ISUZU D-MAХ Россияда 1,7 млн рубл атрофида сотилмоқда. Автомобил тўрт ғилдираги ҳам ҳаракатланувчи (4WD), рамали ҳақиқий йўлналамас автомобиллар оиласидан. Қуйида унинг барча хусусиятлари билан батафсил танишишингиз мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Самарқандда ISUZU D-MAХ йўлтанламас автомобили ишлаб чиқариладими? (видео)