date

Ўзбекистоннинг энг ноёб ҳайвони йўқолиб кетмоқда

Ўзбекистоннинг энг ноёб ҳайвони йўқолиб кетмоқда

Африка саванналарида кўришга одатланганимиз чизиқли гиена аслида Ўзбекистонда ҳам мавжуд. Аммо у шунчалик ноёбки, мутахассислар фикрига кўра, бутун мамлакат бўйлаб унинг сони 30–40 донадан ошмайди. Чизиқли гиена ҳозирда фақат Сурхондарё вилоятининг тоғли ҳудудларида учрамоқда.

Ушбу масала CITES (йўқолиб кетиш хавфидаги турлар билан халқаро савдо тўғрисидаги конвенция)нинг 20-йиғилиши доирасида бўлиб ўтган “Чизиқли гиена хавф остида” номли тадбирда кенг муҳокама қилинди. Тадбир Ўзбекистон ва Тожикистон ҳамкорлигида ўтказилди. Унда бу тур глобал экотизимда муҳим “санитар” вазифасини ўташи, аммо ҳали ҳам етарли эътибор қаратилмаётгани таъкидланди.

Тадбир давомида қуйидаги муҳим йўналишлар бўйича халқаро ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги билдирилди:

  • чизиқли гиенанинг трансчегаравий ҳолатини аниқлаш;
  • IUCN Қизил рўйхатида мақомини қайта кўриб чиқиш;
  • молиялаштириш ва ҳимоя чораларини миллий стратегияларга киритиш.

Чизиқли гиена соғлом экотизимлар ва касалликлар олдини олишда беқиёс аҳамиятга эга бўлса-да, у ҳанузгача “тушунарсиз йиртқич” сифатида нотўғри талқин қилинмоқда. Тадбир ташкилотчилари уни экотизимлар ҳамкори сифатида кўрсатиш зарурлигини таъкидлашди.

Гиена одамлар учун хавфли эмас, лекин у чорвага ҳужум қилганида баъзан чўпонлар томонидан ўлдирилади. Шунинг учун экспертлар чорвадорларга компенсация тўлаш орқали ушбу турга нисбатан таҳдидни камайтириш тарафдори.

Ҳозиргача бу жонивор фотоқопқонларда ҳам деярли тасвирга тушмаган. У фақат чўпонлар томонидан видеога олинган ҳолатда қайд этилган. Бу эса унинг қанчалик ноёб ва эҳтиёткор жонивор эканини кўрсатади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистоннинг энг ноёб ҳайвони йўқолиб кетмоқда