date

2026-йилдан бошлаб Тошкент марказига фақат электромобиллар кира олади

2026-йилдан бошлаб Тошкент марказига фақат электромобиллар кира олади
2026-йил 1-апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида автомобиллар ҳаракати учун экологик стикерлар жорий этилади. Автомобиллар техник ҳолатига қараб қизил, сариқ ёки яшил рангли стикерлар билан белгиланади.

Яшил стикерли, яъни ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган электромобиллар шаҳарнинг яшил белгиланган марказий ҳудудига бемалол кира олади. Бу транспорт воситаларидан ҳеч қандай қўшимча техник кўрик талаб этилмайди.

Сариқ стикери бор автомобиллар фақат сариқ ҳудудгача кириши мумкин бўлади. Қизил стикерга эга автомобиллар эса шаҳар чеккасида ҳаракатланиб, Кичик ҳалқа йўлидан ичкарига кира олмайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » 2026-йилдан бошлаб Тошкент марказига фақат электромобиллар кира олади