date

Chevrolet Cobalt энди расмий дилерларда эркин сотувга чиқарилди

Chevrolet Cobalt энди расмий дилерларда эркин сотувга чиқарилди
Ўзбекистонда Chevrolet Cobalt автомобилларини расмий дилерлик марказлари орқали сотиш жараёни бошланди. “UzAuto Motors” АЖ 3-ноябрь куни онлайн сотувга қўйилган 100 минг дона Cobalt автомобилидан 20 833 таси учун тўлов белгиланган муддатда амалга оширилганини маълум қилди. Тўлов муддати ўтиб кетган шартномалар бекор қилингач, мижозлар мурожаатлари инобатга олиниб, автомобилларни дилерлик марказларида реализация қилиш йўлга қўйилди.

Янги тартибга кўра, онлайн харидга улгурмаган харидорлар исталган расмий дилердан автомобилни бевосита танлаши ва керакли қўшимча жиҳозларни жойида ўрнатиши мумкин. Савдо жараёни тўлиқ рақамлаштирилган бўлиб, барча шартномалар ягона электрон тизим орқали расмийлаштирилади ҳамда QR-код орқали тасдиқланади.

Мазкур ўзгаришлар истеъмолчилар учун танлов имкониятини кенгайтиради ва автомобил харид қилиш жараёнини янада қулайлаштиради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Chevrolet Cobalt энди расмий дилерларда эркин сотувга чиқарилди