
Президент фармонига кўра, Тошкент давлат юридик университети Янги Тошкент ҳудудига кўчирилади. Университет учун замонавий кампус қурилиши учун ер ажратилади ва бунёдкорлик ишлари 2028-йилда якунланади.
Адлия вазирлиги буюртмачи билан ҳамкорликда кампус лойиҳаси ва қурилишини халқаро молия институтлари, хорижий банклар ва йирик қурилиш компаниялари маблағлари ҳисобига амалга оширади. Танлов асосида энг мақбул таклифлар жалб қилинади.
Университетнинг амалдаги биноси эса Ўзбекистон ҳуқуқи тарихига оид музейга айлантирилади. Бу музей юртимиздаги ҳуқуқий тараққиёт босқичларини акс эттирувчи марказ сифатида фаолият юритади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.