date

Илон Маск триллионерга айланиши мумкинми?

Илон Маск триллионерга айланиши мумкинми?
Тесла компанияси акциядорлари раҳбар Илон Маск учун мўлжалланган улкан мукофот пакетини маъқуллади. Қабул қилинган режага кўра, у ҳар йили тахминан 100 миллиард АҚШ доллари миқдорида мукофот олиш имконига эга бўлади. Бу пакет 10 йиллик даврни қамраб олиб, умумий қиймати 1 триллион долларгача етиши мумкин.

Маск ушбу даромадни компания томонидан белгиланган аниқ молиявий ва стратегик кўрсаткичлар бажарилгандагина олади. Яъни, бу шунчаки иш ҳақи эмас, балки мақсадли натижаларга эришилгандаги мукофот ҳисобланади.

Таққослаш учун айтилса, 100 миллиард доллар — бу 3,2 миллион оддий америкалик ишчининг йиллик иш ҳақига тенг миқдор. Ёки, масалан, Хорватия давлатининг бир йиллик ялпи ички маҳсулотидан ҳам ортиқ.

Баъзи иқтисодчилар ва технология бозоридаги таҳлилчилар бу мукофот сиёсатини қўллаб-қувватламоқда. Уларнинг фикрича, бу компания қийматини кескин оширади. Бошқалар эса, бундай ёндашувни ҳаддан ташқари ноҳақ деб баҳоламоқда.

Шунга қарамай, мутахассисларнинг тахминича, агар Тесла ва СпаcеХ сингари лойиҳалар муваффақиятли ривожланса, Илон Маск дунёдаги биринчи расмий триллионерга айланиши эҳтимолдан йироқ эмас.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Илон Маск триллионерга айланиши мумкинми?