2026 йилда автосуғурта қанчага қимматлашади ва нималар ўзгаради?

2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда мажбурий автосуғурта тарифлари ва товон миқдорлари оширилади. Энг муҳим ўзгаришлардан бири — ЙТҲ ҳолатларида ҳайдовчи ёки йўловчига етказилган зарарни қоплаш учун суғурта компанияси тўлаши керак бўлган минимал товон пули 40 миллион сўмдан 80 миллион сўмга кўтарилади.
Янги тарифларга кўра, мажбурий автосуғурта қийматлари қуйидагича белгиланади:
Энгил автомобиллар учун:
Ҳудудларда: 160 000 сўм
Тошкент шаҳри ва вилояти: 192 000 сўм
Чет эл рақамли (вақтинча киритилган): 320 000 сўм
Юк автомобиллари учун:
Ҳудудларда: 280 000 сўм
Тошкент шаҳри/вилояти: 336 000 сўм
Чет эл рақамли: 560 000 сўм
ЙТҲга сабаб бўлган ҳайдовчилар учун оширилган тарифлар:
1 та ҳодиса: 208 000 – 249 600 сўм
2 та ҳодиса: 320 000 – 384 000 сўм
3 ва ундан ортиқ: 480 000 – 576 000 сўм
Мазкур ўзгаришлар ҳайдовчиларнинг жавобгарлигини ошириш, ЙТҲ оқибатларини молиявий жиҳатдан тўлиқроқ қоплаш ва суғурта тизимини такомиллаштиришга хизмат қилиши кўзда тутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!