
"Манчестер Сити"нинг ҳужумчиси Эрлинг Холанн Мадриднинг "Реал" клуби учун потенциал трансфер мақсади ҳисобланади. Кўплаб миш-мишларга кўра, 2026 йилда "Реал" бразилиялик футболчи Винисиус Жуниор билан хайрлашиши мумкин.
Сабаби, у клуб томонидан таклиф этилган шартларда шартномасини узайтиришни истамаётгани маълум. Винисиуснинг кетиши Холанд трансфери учун йўл очиб бериши мумкин.
"Реал" аллақачон норвегиялик ҳужумчи ва Килиан Мбаппе ўртасида кучли ҳужум чизиғини яратишни орзу қилиб келади. Шунга қарамай, TEAMtalk хабарига кўра, "Манчестер Сити" бу масалада хотиржам.
Клуб раҳбарияти Холанд яқин келажакда жамоани тарк этиш ниятида эмас деб ҳисобламоқда. Transfermarkt веб-сайтида Эрлинг Холанднинг трансфер нархи 180 миллион евро, Винисиус Жуниорнинг қиймати эса 150 миллион евро деб баҳоланган. Ҳар икки футболчи ҳозирда 25 ёшда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.