14:18 / 02.05.2022
3 648

Яқин келажакда дунё икки қарама-қарши иқтисодий блокка бўлиниши мумкин

Яқин келажакда дунё икки қарама-қарши иқтисодий блокка бўлиниши мумкин
Яқин келажакда дунё икки қарама-қарши иқтисодий блокка бўлиниши мумкин. Бу ҳақда колумнист Лиам Халлиганнинг "The Telegraph" нашрида чоп этилган мақоласида қайд этилган.

Унинг фикрича, Европадаги воқеалар тектоник силжишга олиб келди ва қудратли давлатлар ўртасида таъсир доираларини тақсимлаш тушунчасини қайтарди. Россия ва АҚШ ўртасида юзага келган қарама-қаршилик сайёрамизни иккита рақиб лагерга бўлиб юбориши мумкин.

Халлиган, шунингдек, келажакдаги иттифоқлар қандай кўриниш олишини ҳам тахмин қилади. Унга кўра, АҚШ, Европа Иттифоқи ва Буюк Британия энди Россияни дўст мамлакат деб ҳисобламайди. Бироқ айни пайтда дунёда Россия билан дўстона муносабатларни сақлайдиган кучли давлатлар мавжуд. Улар орасида Индонезия, Хитой ва Ҳиндистон бор. Кузатувчига кўра, бу нуфузли давлатлар Москвага сиёсий кўмак бериб, у билан савдо ҳажмини оширади.

«Ғарб Россия банкларини Swift тизимидан узиб қўйганида, Хитойнинг «UnionPay» тизими Россияга савдо ва хорижий тўловлар оқимида ёрдам бериш учун қадам қўйди», деб ёзади Халлиган.

Унинг эслатишича, Совет Иттифоқи даврида барча нефть ва газ қувурлари Европа Иттифоқи томон жамланган. Аммо ҳозир Москва Брюсселга қарамликни камайтириш учун экспортни диверсификация қилмоқда ва Осиёнинг ривожланаётган бозорларига энергия магистраллари қурмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Яқин келажакда дунё икки қарама-қарши иқтисодий блокка бўлиниши мумкин