14:37 / 02.06.2022
1 714

Россия иқтисодиёти нега Европанинг газ эмбаргосидан зарар кўрмаяпти?

Россия иқтисодиёти нега Европанинг газ эмбаргосидан зарар кўрмаяпти?
Фото: Global Times
Россиянинг табиий газ экспорти январь ойидан бери чоракдан кўпроққа камайди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Экспорт камайганига қарамай, ўсиб бораётган нархлар туфайли Россия ғазнаси тўлишда давом этмоқда.

2022 йилнинг биринчи беш ойида Марказий Осиё ва Шарқий Европанинг 11 давлатини ўз ичига олган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)дан ташқари давлатларга Россиянинг газ экспорти деярли 28 фоизга қисқарди.

Ҳозиргача «Газпром» Европанинг олтита давлати – Польша, Болгария, Финляндия, Дания, Германия ва Голландияга йиллик газ етказиб беришнинг камида 20 млрд куб метри учун тўловни рублда амалга оширмагани учун тўхтатган.

Халқаро энергетика агентлиги маълумотларига кўра, бу Европа Иттифоқининг Россиядан йиллик умумий газ импортининг қарийб 13 фоизини ташкил қилади.

Газ нархи ўтган йилга нисбатан бир мегаватт соатига ўртача 96 еврога (102 доллар) кўтарилган.

- Россия кейинги санкциялар амалга оширилмагунча сезиларли даражада кам даромад кўриши даргумон, — деди EМЕА газ таҳлили бўлими раҳбари Жеймс Хакстепп.

Аввалроқ Россия эндиликда Европа ва АҚШга газни фақатгина рублда сотиши ҳақида хабар берилган эди. Шундан сўнг «Газпром» мижозларга муаммони ҳал қилишни таклиф қилди.

Харидорлар Россиянинг «Газпромбанк»идаги ҳисоб рақамига евро ёки доллар тўловларини амалга ошириши мумкин, бу орқали пул маблағларини рублга айлантириб, Россияга тўлов амалга ошириладиган иккинчи ҳисоб рақамига ўтказиши мумкин эди.

Кўплаб йирик мижозлар «Газпром»нинг газ оқимини сақлаб қолиш таклифини қабул қилди. Аммо бошқа давлатлар бунга қаршилик кўрсатди.

Европа Иттифоқи Россияга қарамлигини камайтириш учун тезликда ҳаракат қилмоқда, суюлтирилган газ (LNG) импортини кўпайтирмоқда ва йил охиригача Россия гази истеъмолини 66 фоизга қисқартиришга ваъда бермоқда.

Мамлакатлар потенциал ҳалокатли таъминот зарбаларининг олдини олиш учун ўзларининг газ омборларини қиш олдидан тўлдириш учун курашмоқда. Иттифоқ аъзо давлатларнинг ерости омборларини ноябрь ойига қадар камида 80 фоизга тўлдиришни мақсад қилган.

Иттифоқнинг энг йирик иқтисодиёти бўлган Германия уйлари ва оғир саноатини қувватлантириш учун Россия газига таянади, шунга қарамай, Украинада уруш бошланишидан олдин Россиянинг импортдаги улушини 55 фоиздан 35 фоизгача камайтиришга муваффақ бўлди.

Россияга бунинг таъсири ҳозирча сезилмаган бўлиши мумкин. Европа Иттифоқи газнинг энг йирик харидори бўлса-да, нефть ва табиий газ нархларининг кўтарилиши Россиянинг даромадларини оширмоқда.

Украинада уруш бошланганидан кейин Европа Иттифоқининг Россиядан қазиб олинадиган ёқилғи импорти 47 млрд долларга тушди, бу 2021 йилнинг худди шу даврига нисбатан икки баравар кўпдир.

Европа келгуси ойларда Россия газидан узоқлашар экан, мамлакат учун муқобил харидорларни топиш қийинроқ бўлади, чунки унинг газ экспорти асосан қувурлар орқали етказилади. Бошқа йўналишларга янги қувурлар қуриш узоқ вақт талаб этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия иқтисодиёти нега Европанинг газ эмбаргосидан зарар кўрмаяпти?