
Ливерпул бош мураббийи Арне Слот жамоа таркибининг сифатини юқори баҳолади. "Энг кўп ишончни бизнинг футболчиларимизнинг сифати ва улар яратишда давом этаётган вазиятлар сони беради".
"Бу охир-оқибат бизни ҳозиргидан кўра кўпроқ гол уришга олиб келади. Агар таркибни яхшилаш кераклигини айта бошласам, одамлар мени баҳоналар қидиришда айблашади".
"Балки шунчаки шундай дейман: ишлашимиз керак бўлган нарсалар бор. Шу билан бирга, кўп ижобий жиҳатлар ҳам мавжуд", – деди Слот матбуот анжуманида.
Ноябр ойининг биринчи оқшомида Ливерпул Англия чемпионати доирасида ўз майдонида Астон Вилла билан баҳс олиб боради. Ливерпул охирги етти ўйиннинг олтитасида мағлубиятга учраган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар