07:55 / 27.06.2022
1 260

Лукашенко ва Путин ядро қуроли ҳамда ўғит экспортини муҳокама қилди

Лукашенко ва Путин ядро қуроли ҳамда ўғит экспортини муҳокама қилди
Максим Блинов / Reuters / Scanpix / LETA
Владимир Путин ва Александр Лукашенко Санкт-Петербургда музокара ўтказиб, Беларусга ядро қуролини қўллаш имконияти мавжуд бўлган «Искандер» ракета мажмуаларини етказиб бериш масаласини, шунингдек буғдой ва ўғит экспортини муҳокама қилишди.

Россия ва Беларус президентлари Европага калийли ўғитларни етказиб бериш (икки мамлакат ҳам энг йирик экспортёрлар ҳисобланади), Донбассдаги вазиятни муҳокама қилишган. «Албатта, минтақада, умуман, дунёда хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ муаммолар бор. Бу ерда кўплаб саволлар туғилади», дея қайд этган Путин.

Лукашенко Литвани Калининград областига маҳсулотлар транзити тақиқлаб қўйилгани учун қоралаган ва Вильнюснинг қадамини «амалда уруш эълон қилиш» деб атаган.

Лукашенко Минск «Брестдан Владивостокка қадар бўлган юрт»ни ҳимоя қилиш учун барча ишга, ҳатто «жиддий қуроллар қўллашга ҳам» тайёр туриши кераклигини айтган.

Путин Беларусга баллистик ва қанотли ракеталар учириши мумкин бўлган «Искандер-М» ракета мажмуалари етказиб беришни ваъда қилган.

«Биз келишиб олганимиздек, бу масала кун тартибида турганди ва қарор қабул қилинган. Биз яқин ойларда Беларусга «Искандар-М» ракета-тактик комплексларини тақдим қиламиз, улардан ҳам баллистик, ҳам қанотли ракеталар учиришда фойдаланиш мумкин, ҳам оддий қурол, ҳам ядро қуроли ташувчисига айлантириш имкони мавжуд», деган Россия президенти.

Сўнгги ядро қуроли Беларусдан Россияга 1996 йилда олиб кетилганди.

Путин яна бир бор ядро қуроли мавзусига тўхталиб, АҚШнинг Европадаги салоҳияти ҳақида гапирди. «Америкаликлар Шимолий Атлантика блокига аъзо бўлган Европанинг олти давлатида 200 та тактик ядро қуролига эга бўлиб, уларни қўллаш учун 257 та самолёт тайёрлаб қўйилган», дея Путиндан иқтибос келтирмоқда РИА Новости.

АҚШ ва унинг НАТО бўйича иттифоқчилари Европадаги базаларда жойлаштирилган ядро қуроллари ҳажмини расман очиқламайди. Турли манбаларга кўра, жумладан Вашингтондаги «Қуролларни назорат қилиш ва тарқатмаслик бўйича марказ» нотижорий ташкилот маълумотига кўра, Европанинг беш мамлакатида - Туркия, Бельгия, Германия, Италия ва Нидерландияда - 2021 йил ҳолатига АҚШнинг юзга яқин ядровий каллаклари жойлаштирилган бўлган.

Бунинг ортидан Лукашенко НАТО самолётларининг Беларус чегаралари яқинида ўқув парвозлари ўтказаётгани ҳақида гапирган ва Беларус авиациясини жавоб қайтариш учун «мослаштириш»ни сўраган. Путин Беларусда етарлича кўп миқдорда Су-25 самолётлари борлигини айтиб, уларни Россияда модернизация қилишни таклиф этган.

«Улар мос равишда қайта жиҳозланиши мумкин. Тўғри, бундай модернизация Россиядаги авиация заводларида амалга оширилиши керак, аммо биз буни қачон қилиш кераклиги тўғрисида сиз билан келишамиз ва шундан кейин мос равишда парвоз экипажини тайёрлашни бошлаймиз.

Сиз уларга муқобил жавоб бериш имконияти бўлиши кераклиги ҳақида гапирдингиз, лекин биз уларга жавоб қайтаришимиз шарт эмас. Бунга зарурат йўқ. Аммо хавфсизликни таъминлашимиз зарур ва бу борадаги фикрингизга қўшиламан, иттифоқчи мамлакат, КХШТга аъзо давлатлар хавфсизлигини таъминлашимиз лозим
», деган Путин.

Ахборот агентликлари лентасига қараганда, Украинадаги уруш мавзуси Путин ва Лукашенко томонидан бевосита тилга олинмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лукашенко ва Путин ядро қуроли ҳамда ўғит экспортини муҳокама қилди