date

Таиландда ёмғирлар кучайиб, ҳалокатлар сони ошмоқда

Таиландда ёмғирлар кучайиб, ҳалокатлар сони ошмоқда

Таиланд жанубида бир неча кундан бери ёғаётган кучли ёмғирлар аҳоли учун катта муаммога айланди. 25 ноябр куни эълон қилинган маълумотларга кўра, Хат Яи сайёҳлик шаҳри ва яқин ҳудудлар сув тошқинлари таъсирида қолгани “France24” томонидан хабар қилинди.

Ҳукумат жанубдаги Сонгхла провинциясида фавқулодда ҳолат эълон қилган. Метеорология департаменти ёғингарчилик ҳафта давомида яна давом этиши ва тошқинлар кучайиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Табиий офатлар департаментига кўра, ўтган ҳафта охиридан бери ёғган сел тусидаги ёмғирлар Хат Яи ва жанубий минтақанинг катта қисмини сувга тўлдирган. Тўртта провинцияда юз берган тошқинлар оқибатида 13 киши вафот этган.

Маҳаллий телеканаллар қутқарувчиларнинг одамларни қайиқ, скутер ва ҳарбий машиналар ёрдамида эвакуация қилаётган лавҳаларини намойиш этмоқда. 20 ноябрдан бери Сонгхла шаҳридаги уйларидан 1 200 дан ортиқ фуқаро кўчирилган.

Бош вазир Анутин Чарнвиракул қутқарув ишларини тезлаштириш учун қўшимча техника ва қайиқлар сафарбар этилишини маълум қилди.

Таиландда одатда муссон мавсуми июн–сентябрда бўлади, аммо иқлим ўзгариши туфайли экстремал ёмғирлар кучайиб, вазиятни олдиндан башорат қилиш қийинлашмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Таиландда ёмғирлар кучайиб, ҳалокатлар сони ошмоқда