date

Бокуда аёллар автобус ҳайдашни расман бошлаб юборди

Бокуда аёллар автобус ҳайдашни расман бошлаб юборди

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида 24 ноябрдан бошлаб аёл ҳайдовчилар йўловчи автобусларни бошқаришга киришди. Оху.аз хабарига кўра, бу мамлакат жамоат транспорти соҳасида аёллар иштирокини кенгайтиришга қаратилган муҳим қадам ҳисобланади.

Дастлабки босқичда аёл ҳайдовчилар тажрибали мураббийлар кузатуви остида ишлайди. Озарбайжон Ерусти транспорти агентлиги (AYNA) махсус тайёргарлик дастурини ишлаб чиқиб, номзодларга назарий билимлар ва амалий машғулотлар ўтказди.

Ўқув жараёни ҳайдовчилик кўникмаларидан ташқари мулоқот маданияти, хизмат этикаси, хавфсизлик қоидалари ва турли йўл шароитларида тўғри ҳаракатланишни ҳам қамраб олган. Аёллар манёвр қилиш, тўхташ, парковка қилиш ва автобусни мураккаб йўлларда бошқариш бўйича амалиёт ўтказган.

Тайёргарликдан сўнг номзодлар махсус маршрутларда мустақил ҳайдаш синовларини топширди. Ишга қабул жараёнида улар тиббий кўрик, психологик баҳолаш ва хавфсизлик талабларига мослик бўйича текширувлардан ўтди. Барча босқичларни муваффақиятли якунлаган аёллар BakuBus таркибига ҳайдовчи сифатида қабул қилинди.

Жамоат транспортида аёл ҳайдовчилар фаолияти Боку учун янги босқич бўлиб, соҳада гендер тенглигини рағбатлантиришга хизмат қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Бокуда аёллар автобус ҳайдашни расман бошлаб юборди