Фото: Pixabay
Полша Жанубий Корея билан қурол-яроғ етказиб бериш бўйича бир неча миллиард евролик шартнома имзолади – техниканинг биринчи партиялари мамлакатга йил охиригача етиб келади.
Жанубий Корея Полшага танк ва гаубицаларнинг асосий етказиб берувчисига айланади – мамлакатлар камида 400 дона техника етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Dpa агентлигининг 26 август, жума куни Полша мудофаа вазири Мариуш Блашчакдан иқтибос келтиришича, етказиб бериш 2022 йил охиригача бошланади.
Биринчи партияларга Жанубий Кореянинг ўнта K2 Black Panther («Қора Пантера») танки, шунингдек, 24 та K9 Thunder ўзиюрар гаубицалари киради. Умуман олганда, Полша келишув доирасида Жанубий Корея томони 2025 йилгача тақдим этиши керак бўлган 180 та танк ва 212 та гаубица ҳамда улар учун ўқ-дорилар сотиб олади.
Вазир келишув суммаси ҳақида батафсил маълумот бермади, бироқ dpa манбаларига кўра, у бир неча миллиард евродан ошади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Полша Жанубий Кореядан 1000 дан ортиқ танк, гаубица ва самолёт сотиб олиш ниятида экани хабар қилинганди.
Август ойи бошида Блашчак яна бир бор Россиянинг халқаро майдондаги ҳаракатлари муносабати билан Полша НАТОга аъзо Европа давлатлари орасида «энг катта қуруқликдаги армия»ни яратиш ниятида эканлигини ва у «тажовузкорни қўрқитадиган даражада кучли ва кўп сонли бўлиши керак»лигини яна бир бор таъкидлади.
Полша Украинага қурол-яроғнинг «айланма етказиб бериш» масаласидаги баҳсли вазиятлар туфайли Жанубий Кореядан қурол сотиб олишни муҳокама қила бошлади. Ушбу келишувга кўра, Полша мамлакатга Т-72 танклари, БМП-1 зирҳли транспортёрлари, шунингдек, Полша Қуролли кучлари захирасида бўлган кўплаб ракета тизимлари ва «Дана» ўзиюрар гаубицаларини топширди, бунинг эвазига у Германиядан қурол олиши керак эди.
Бироқ, немис қуролларини етказиб беришда сезиларли камчиликлар мавжуд бўлиб, бу Германия ҳукуматининг Полша сиёсатчилари томонидан очиқ қораланишига олиб келди. Бунга жавобан Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок мамлакат расмийлари Полшага «бошқа йўл билан фаол ёрдам» кўрсатишни ўрганишини айтди.
Жанубий Корея ускуналари Норвегиядан Миср ва Австралиягача бўлган дунёнинг ўндан ортиқ мамлакатларида хизмат кўрсатмоқда. Жанубий Кореяда рақобатчиларга нисбатан асосий афзалликлардан бири бу - нарх. Масалан, KAI T-50 қирувчи самолётининг нархи (FA-50’нинг бошқа номи) оммавий харидларда тахминан 30 миллион долларни ташкил этади, бу Американинг F-35 нархидан анча арзон (асосий конфигурацияда камида 77 миллион доллар).
Шунингдек, хорижий давлатлар Жанубий Корея ҳарбий техникасини ишончли ва технологик жиҳатдан илғор деб билади – бу ишлаб чиқувчиларнинг нуфузи, ядровий қуролга эга бўлган Шимолий Кореянинг ҳудудий жиҳатдан яқинлиги билан ҳам боғлиқ. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?