
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Винисиус Жуниорнинг келажаги бўйича қарор қабул қилди. Германиянинг Sport Bild нашри хабарига кўра, клуб раҳбарияти бразилиялик футболчининг эмоционал ҳаракатларидан чарчаган.
Сўнгги босқичда, айниқса, "Барселона"га қарши "Эл-Класико" учрашувида юз берган ҳолат бу қарорга сабаб бўлган. Хабарда қайд этилишича, Винисиуснинг мураббий Хаби Алонсо томонидан иккинчи бўлимда майдондан олиш қарорига ҳаддан ташқари салбий муносабат билдиргани клуб раҳбариятини хавотирга солган.
"Реал" президенти Флорентино Перес клуб обрўси индивидуал футболчидан устун эканини кўрсатмоқчи. Маълум қилинишича, "Реал" Винисиусни 2026 йил ёзида сотишни режалаштирган.
25 ёшли бразилиялик футболчининг трансфер қиймати ҳозирда 150 миллион еврога тенг. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўртасигача мўлжалланган.
"Реал" Винисиуснинг келажаги бўйича қарор қабул қилди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар