Аввал хабар қилинганидек, СССРнинг собиқ президенти Михаил Горбачёв 92 ёшида вафот этди. Москва марказий клиник шифохонаси маълумотига кўра, у узоқ давом этган оғир хасталикдан азият чеккан.
Россия ОАВлари сиёсатчининг пандемия бошидан буён ушбу касалхона шифокорлари назоратида бўлганини ёзган. Умрининг сўнгги йилини ҳам у касалхонада ўтказди.
Михаил Сергеевич Горбачёв КПССнинг сўнгги бош котиби, шунингдек, Собиқ Иттифоқнинг биринчи ва охирги президенти эди.
Бундан ташқари, у Нобель мукофоти совриндори, Россия ва дунё тарихи бўйича тадқиқот ўтказадиган «Горбачёв-фонд» асосчиси бўлган.
Фонд берган маълумотларга кўра, собиқ президент Москвадаги Новодевичье қабристонида хотини Раиса Максимовна ёнига дафн этилади. Дафн маросимининг қачон бўлиши ҳозирча номаълум.
Дунё етакчилари муносабати қандай бўлди?
«1990 йилда тинчлик бўйича Нобель мукофотини қўлга киритиб, у тинчликнинг турфахилликларнинг йиғиндиси эканини айтганди. У музокаралар, шаффофлик ва қуролсизлантириш йўлидан бориб ушбу муҳим тушунчани амалиётга жорий этди», — деган БМТ бош котиби Антониу Гутерриш.
Унинг қўшимча қилишича, Горбачёв тарихни ўзгартира олган шахс ҳисобланади.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин Горбачёв ўлимидан қайғуда экани, унинг яқинларига телеграмма юборишини айтган.
«Лавозимини узоқ йиллар аввал тарк этган бўлса-да, у фаол эди. Горбачёв 2009 йилда оқ уйга келганда, АҚШ ва Россия ядро арсеналини қисқартириш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида узоқ суҳбатлашгандик. Нимa учун уни дунёда кўплаб одамлар қадрлашини билиш осон эди», — деган АҚШ президенти Жозеф Байден.
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон марҳумнинг жасоратидан доимо ҳайратга тушганини таъкидлаган.
Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйнен Горбаёвни «ҳурматга сазовор ва ишончли етакчи» деб атаб, «совуқ уруш» якунланиши билан боғлиқ хизматларини алоҳида қайд этган.
«Унинг хизматларини ҳеч қачон унутмаймиз», — деган ЕК раиси.
Франция президенти Эммануэль Макрон ҳам Горбачёвни тарихни ўзгартирган шахс сифатида баҳолаган.
Немис сиёсатчилари Собиқ Иттифоқнинг сўнгги раҳбарининг Берлин девори қулашига қўшган ҳиссасини алоҳида таъкидлаган. Бундестаг вице-президенти Катрин Гёринг-Эккард Горбачёвнинг Шарқий Европа, жумладан, Германияда тинч сиёсий инқилоблар содир бўлишидаги ўрнини қайд этган.
Австрия канцлери Карл Нехаммер унинг Шарқ ва Ғарбни яқинлашишига катта ҳисса қўшган деб ҳисоблайди.
«Горбачёв бизга озодлик берди. У Россия ва унинг атрофидаги давлатлар, шунингдек, Европанинг ярим аҳолисига озодлик берди. Россияда у берган озодликдан қандай фойдаландик — бу бизнинг масъулиятимиз», — деган рус сиёсатчиси Григорий Явлинский. Унинг фикрича, камдан кам шахслар ўз даврига Горбачёв каби улкан таъсир кўрсата олган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди