16:38 / 13.12.2022
1 829

АҚШ Африкада Россия ва Хитой таъсири кучайишидан хавотирда

АҚШ Африкада Россия ва Хитой таъсири кучайишидан хавотирда
Россия ва Хитойнинг “қора қитъа” билан ҳарбий, иқтисодий ва дипломатик муносабатлари яхшиланаётган бир пайтда АҚШ маъмурияти бугун Вашингтонда 50 нафарга яқин Африка етакчиларини қабул қилади.

3 кун давом этадиган АҚШ-Африка Лидерлар Саммитида Вашингтон “қора қитъа” давлатлари билан соғлиқдан иқлим ўзгаришигача, иқтисодиётдан Украина-Россия урушига қадар турли мавзуларда фикр алмашади.

Саммитда Россия ёлланма аскарларининг Африка мамлакатларига жойлаштирилиши ва Хитойнинг иқтисодий таъсирининг кучайиши билан боғлиқ хавотирлар ҳам кун тартибидан ўрин олиши кутилмоқда.

Қитъа билан ҳамкорликни чуқурлаштиришни хоҳлаётганликларини эълон қилган Оқ уй расмийлари, АҚШ Президенти Жо Байден саммит чоғида Африка Иттифоқининг G-20 таркибидан жой олишини қўллаб-қувватлашини эълон қилишини маълум қилди.

Африка Иттифоқи ва унга аъзо давлатлар йиллар давомида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашида ҳам, G-20 каби тузилмаларда ҳам доимий ўринга эга бўлишни хоҳлайди.

Вашингтон Хитой ва Россиянинг таъсиридан хавотирда

Украинадаги уруш сабаб энергия ва озиқ-овқат муаммоларидан энг кўп зарар кўрган Африка давлатлари раҳбарлари саммитда бу мавзуни кўтариши кутилмоқда.

Африка давлатларининг уруш туфайли Россияга очиқ муносабат билдирмаганлиги АҚШнинг қитъа давлатлари билан дипломатик алоқалари заифлашди, деб талқин қилинишига олиб келди.

Уруш давом этаётган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров қитъага ташрифи чоғида баъзи давлатларни ўз томонига тортишга ҳаракат қилди.

Лавровдан сўнг Африка бўйлаб “саёҳат қилган” америкалик ҳамкасби Энтони Блинкен мамлакати Африка давлатларини тенг ҳуқуқли шериклар сифатида кўришини айтди.

Саммитда Хитойнинг Африка давлатларидан узлуксиз қарзи бўйича АҚШнинг танқидлари яна кўтарилиши мумкин. Хитойнинг қитъада иқтисодий иштирокини кучайтиришидан безовта бўлган Вашингтон табиийки савдо алоқаларини ривожлантириш учун қитъада хусусий сармояларни кўпайтиришни хоҳлайди.

АҚШ саммитга Мали, Буркина Фасо, Судан ва Гвинеяни ҳарбий тўнтаришлар туфайли, Эритреяни эса дипломатик алоқалари заиф бўлгани учун таклиф қилмади.

Шу билан бирга, охирги йилларда ички тўқнашувлар ва инсон ҳуқуқлари бузилиши туфайли АҚШ томонидан танқид қилинган ва санкцияларга учраганига қарамай Эфиопия, Зимбабве каби давлатлар саммит рўйхатидан ўрин эгаллагани маълум бўлди.

2021 йилда Африкага 26,7 миллиард долларлик экспорт ва 37,6 миллиард доллар импорт қилган АҚШ ўнлаб мамлакатларга маҳсулотларни божхона тарифларисиз ўз мамлакатларига импорт қилиш имтиёзини беради.

2011 йили АҚШ қитъага 32,8 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилди ва қитъадан 93 миллиард доллар импорт қилди.

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампнинг 2018 йилда Африканинг айрим давлатларига нисбатан ҳақоратлари ва виза чекловлари қитъа давлатлари ва АҚШ ўртасида кескинликни келтириб чиқарганини ҳам унутмаслик керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Африкада Россия ва Хитой таъсири кучайишидан хавотирда