
Туркияда 2022 йил давомида 713 та археологик тадқиқот гуруҳи фаолият олиб боргани ҳолда, 10500 га яқин осори атиқа топилди ва музейларга топширилди.
Энг кўп археологик тадқиқот Эгей ва Ўртаер денгизини боғлайдиган Муғла вилоятига тўғри келди. Саккиз минг йиллик тарихга эга қадимий ҳудудда 54 та йўналишда археологик изланиш олиб борилди. Эгей денгизи дурдонаси дея таърифланадиган Измирда эса 41 та археологик тадқиқот ўтказилди.
Мамлакатда кема ҳалокатлари ва антик давр дурдоналари ўрганиш – денгиз археологияси бўйича ҳам изланишлар олиб борилди.
Туркиялик олимлар қазишма, археологик тадқиқот, геофизик (георадар) ва тозалаш ишлари каби бир қатор йўналишлар бўйича халқаро миқёсда эътироф қозонган. Хусусан, инсоният тарихининг муҳим чорраҳаси, Ер юзидаги энг қадимий аҳоли пунктлари жойлашган Онадўли минтақасида сўнгги икки аср давомида диққатга молик топилмалар аниқланди. Бугунги кунда эса бутун мамлакат бўйлаб тадқиқотлар давом эттирилмоқда.
Маданият ва туризм вазирлиги маълумотига кўра, 2023 йил давомида ҳам 750 га яқин йўналишда археологик фаолият олиб борилиши кўзда тутилган.
Аввал хабар берганимиздек, Туркия ҳудудидаги антик даврга оид Адрианаполис шаҳрида олиб борилаётган археологик қазишмаларда Эллин, Рим ҳамда Византия даврига оид қимматли экспонатлар топилган.
Бир муддат олдин Туркия туркий халқларнинг муштарак ёдгорлиги, VIII асрга оид Тўнюқуқ битиктошини муҳофаза этиш мақсадида катта лойиҳага қўл ургани ҳақида хабар берган эдик.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар