date

Эрон 2000 км масофага учувчи “Араш 3” номли янги дронни тақдим этди

Эрон 2000 км масофага учувчи “Араш 3” номли янги дронни тақдим этди

Эрон пойтахти Теҳронда янги камикадзе-дрон — “Араш 3” расман намойиш этилди. Маълум қилинишича, мазкур дроннинг учиш масофаси 2000 километргача етади.

Бу эса унинг назарий жиҳатдан узоқ ҳудудларгача етиб бориш имкониятига эга эканини кўрсатади. Дрон “Эронга садоқат” шиори остида ўтказилган митингда жамоатчиликка тақдим этилган.

Унинг номи форс мифологиясидаги машҳур мерган Араш билан боғланган. Техник маълумотларга кўра, дроннинг тезлиги тахминан соатига 600 километрни ташкил этади.

Шунингдек, у тахминан 150 килограммлик жанговар қисм билан жиҳозланган. Қайд этилишича, дрон сунъий йўлдош навигацияси ва ички бошқарув тизими орқали ҳаракатланади.

Бу эса GPS сигнали бўлмаган ҳолатда ҳам нишонга етиб бориш имконини беради. Намойиш минтақадаги геосиёсий кескинлик кучайган даврга тўғри келгани таъкидланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Эрон 2000 км масофага учувчи “Араш 3” номли янги дронни тақдим этди