date

Трамп Жанубий Кореяни Ҳўрмуздаги миссияга қўшилишга чақирди

Трамп Жанубий Кореяни Ҳўрмуздаги миссияга қўшилишга чақирди

АҚШ президенти Дональд Трамп Жанубий Кореяни Ҳўрмуз бўғозидаги ҳарбий миссияга қўшилишга чақирди. У бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Трампнинг таъкидлашича, Эрон кучлари можаро билан бевосита боғлиқ бўлмаган давлатларга тегишли кемаларга ҳам ўт очган. Маълум қилинишича, жабр кўрганлар орасида камида битта Жанубий Корея савдо кемаси ҳам бор.

АҚШ раҳбари бу вазият Жанубий Корея учун миссияга қўшилиш заруратини кўрсатаётганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ кучлари еттита тезюрар қайиқни йўқ қилган. Шу билан бирга, бошқа кемаларга жиддий зарар етмагани қайд этилган.

Трамп яқин кунларда ушбу масала юзасидан расмий баёнот берилишини ҳам маълум қилди.

Хусусан, АҚШ мудофаа вазири ва ҳарбий раҳбарлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Трамп Жанубий Кореяни Ҳўрмуздаги миссияга қўшилишга чақирди