
Фото: PETRAS MALUKAS/AFP/Getty Images
Литва Сейми 13 май, пайшанба куни ҳарбий хизматни ислоҳ қилиш бўйича қонунлар тўпламини маъқуллади. Тегишли ҳужжат мамлакат парламенти сайтида эълон қилинди. Қабул қилинган ўзгартишларга кўра, ёшлар мактабдан сўнг дарҳол — 17 ёшдан бошлаб ҳарбий хизматга яроқлилигини аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтиши керак бўлади. Қонун лойиҳасига 85 депутат овоз берди, 3 нафари қарши чиқди, 14 нафари эса бетараф қолди.
Ўзгартиришлар кучга киргандан сўнг, Литва мактабларининг 18 ёшдан 22 ёшгача бўлган битирувчилари 9 ойлик мажбурий ҳарбий хизматга чақирилади. Ҳарбий хизматни ўташдан олдин йигитлар олий ўқув юртларига кира олмайди. Шу билан бирга, «Литва армиясида етишмаётган касбларни эгаллаган» университет битирувчилари фақат уч ойга чақирилади.
«Литванинг НАТО ва Европа Иттифоқига аъзолиги, геосиёсий вазият ва давлат хавфсизлигига юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларни инобатга олган ҳолда яратилган миллий мудофаани етарли даражада таъминлаш ва ҳарбий хизматни ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида Сейм ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонуннинг янги таҳририни тасдиқлади», дейилади пресс-релизда.
Чақирув тенглик тамойилларига асосланади
«Ушбу қонуннинг энг муҳим жиҳатларидан бири шундаки, унда ҳамма учун амал қиладиган тамойил мавжуд: қайси оиладан бўлиши, ота-онаси кимлиги муҳим эмас. Ҳамма бир хил масъулиятга эга», - дейилади мамлакат бош вазири Ингрида Шимонитенинг баёнотида.
Қайд этилишича, мактаб ўқувчилари учун дастлабки тиббий кўриклар 2025 йилда ўтказилади ва улар ислоҳот кучга кирган 2026 йилда муддатли ҳарбий хизматга чақирилади. Литвада муқобил хизмат муддати 10 ойдан 12 ойга узайтирилди. Ихтиёрий ҳарбий хизматни ўташ истагида бўлган мамлакат фуқаролари 39 ёшга тўлгунга қадар ҳарбий хизматни ўташи мумкин.
Германия ва Литва ўртасидаги мудофаа ҳамкорлиги
2022 йил ўрталаридан бошлаб Литвада Rheinmetall томонидан Krauss-Maffei Wegmann (KMW) мудофаа компанияси билан биргаликда очилган ҳарбий техникага техник хизмат кўрсатиш маркази ишламоқда. У Германия томонидан Украинага берилган Leopard 2 жанговар танкларини таъмирлайди.
Бундан ташқари, Украинада Россия Федерацияси тўлиқ миқёсли ҳарбий ҳаракатлар бошлаганидан кейин, шунингдек, Россия Федерациясининг НАТОнинг шарқий қанотидаги таҳдидларига жавобан Германия Литвада бундесвер зирҳли танк бригадасини жойлаштиришга қарор қилди. Биринчи немис қўшинлари, шу жумладан, бундесвернинг 10-танк дивизияси аллақачон мамлакатга етиб келган. Бригада 2027 йилгача хизматга кириши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар