date

Кореялик ишчилар ҳуқуқлари АҚШда поймол қилинди

Кореялик ишчилар ҳуқуқлари АҚШда поймол қилинди
АҚШнинг Жоржия штатида ўтказилган иммиграция рейди чоғида 300 дан ортиқ жанубий кореялик ишчи ҳибсга олинди. Улар Hyundai ва LG компанияларига қарашли завод қурилишида вақтинча ишлаётган эди. Ишчиларнинг айтишича, қуролли офицерлар уларни кишанлаб, автобусларга чиқариб юборган.

АҚШ расмийлари ишчилар нотўғри виза билан ишлаётганини айтди. Бироқ кейинчалик улар жазоланишсиз мамлакатдан чиқиб кетишга рухсат олди. Бу келишув ишчиларга кейинчалик яна АҚШда ишлаш имконини беради.

Ҳибсга олинганлар совуқ ва оғ‘ир шароитларда сақланганини таъкидлади. Улар ичимлик суви ифлос бўлганини, кўплари эса ётоқсиз қолиб, столларда ухлашга мажбур бўлганини айтмоқда. Жанубий Корея ҳукумати инсон ҳуқуқлари бузилгани юзасидан текширув бошлади.

Бу воқеа АҚШ ва Жанубий Корея муносабатларини таранглаштирди. Чунки яқинда Сеул ҳукумати АҚШда катта сармоя киритиш бўйича келишув имзолаган эди. Ишчиларнинг бир қисми руҳий зарба туфайли энди АҚШга қайтишни истамаслигини билдирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кореялик ишчилар ҳуқуқлари АҚШда поймол қилинди