date

Тўқаев жаҳон чемпионатида зафар қозонган боксчиларни табриклади

Тўқаев жаҳон чемпионатида зафар қозонган боксчиларни табриклади

Қозоғистон раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев Англиянинг Ливерпул шаҳрида бўлиб ўтаётган World Boxing ташкилоти ташаббуси остидаги катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати-2025да юксак натижага эришган миллий терма жамоа вакилларига самимий табрик йўллади.

Оқ Ўрданинг расмий хабарига кўра, давлат раҳбари Санжар Ташкенбай ва Маҳмуд Собирхоннинг олтин медал эгаллаганини алоҳида эътироф этди. Шунингдек, Назим Қизайбайнинг кумуш медалга эга чиққани ҳам юксак баҳоланди. Президент финалга йўл олган барча қозоғистонлик спортчиларга куч-қувват, сабр ва ғалабалар тилади.

Эътиборлиси, жаҳон чемпионатида Қозоғистон делегацияси жами саккиз нафар боксчи билан финал босқичигача етди. Улардан икки нафар спортчи олтин медални қўлга киритди. Бу натижа Қозоғистон бокс мактаби учун муҳим босқич сифатида қайд этилди.

Қайд этиш керакки, Ливерпулдаги мазкур мусобақа жаҳон боксининг энг нуфузли турнирларидан бири бўлиб, у спортчилардан жисмоний тайёргарлик, руҳий барқарорлик ва иродани талаб этади. Қозоғистонлик боксчиларнинг ушбу мусобақадаги муваффақияти мамлакат спорт тарихида яна бир ёрқин саҳифа бўлиб қолиши шубҳасиз.

Бу ғалабалар нафақат чемпионлик медаллари, балки ёш авлод учун ҳам катта илҳом ва мотивация бўлиб хизмат қилади. Қозоғистон спортчилари бу билан ўз мамлакатининг шарафини юксалтиришда яна бир қадам ташлашди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тўқаев жаҳон чемпионатида зафар қозонган боксчиларни табриклади