date

Непалда ёшлар норозилиги ҳукуматни қулатди

Непалда ёшлар норозилиги ҳукуматни қулатди
Непалда ёшлар коррупцияга қарши кенг кўламли норозилик намойишларига чиқиб, 48 соат ичида ҳукуматнинг истеъфосига сабаб бўлди. Намойишларда 70 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, юзлаб одамлар яраландu ва давлат ҳамда шахсий мулкка катта зарар етди.

Исён ижтимоий тармоқларга қўйилган тақиқ ва сиёсатчилар фарзандларининг дабдабали ҳаётидан норозилик фонида юзага келди. Дастлаб тинч ўтган намойишлар тезда тартибсизликка айланиб, парламент, бош вазир идораси ва йирик меҳмонхоналар ёқиб юборилди.

Вазият назоратдан чиққанидан сўнг, ҳукумат армияни жалб қилди ва комендантлик соати эълон қилинди. Кейинчалик Олий суднинг собиқ раиси Сушила Карки вақтинчалик бош вазир этиб тайинланди. У мамлакатни сайловларгача бошқариши кутилмоқда.

Мутаҳассисларнинг айтишича, бу воқеалар Непал сиёсий ҳаётидаги энг кескин бурилишлардан бири бўлди. Ёшлар энди жим қолмаслигини ва адолатсизликка қарши курашишни давом эттиришини айтмоқда. Шу билан бирга, катта моддий зарар ва келажакдаги барқарорлик борасида хавотирлар ҳам сақланиб қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Непалда ёшлар норозилиги ҳукуматни қулатди