date

Хитойда чиқинди етишмаслиги айрим заводларни ёпилишига олиб келди

Хитойда чиқинди етишмаслиги айрим заводларни ёпилишига олиб келди

Хитойда охирги пайтларда кутилмаган ҳолат кузатилмоқда — чиқинди ёқиш заводлари чиқиндилар етишмаслиги сабабли ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда Financial Times нашри маълум қилди.

Маълумотларга кўра, чиқиндилар ҳажмининг камайиши мамлакатдаги истеъмол даражасининг пасайиши, аҳоли сонининг аста-секин қисқариши ва чиқиндиларни оқилона бошқариш тизимининг самарали йўлга қўйилгани билан изоҳланмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ўн йил аввал Хитой шаҳарларини “чиқиндилар қамали”дан халос қилиш мақсадида улкан сармоя киритган эди. Миллиардлаб доллар маблағ ҳисобидан юзлаб янги заводлар барпо этилди, уларнинг асосий вазифаси турли чиқиндиларни қайта ишлаш ва ёқиш орқали экологик хавфни камайтиришдан иборат эди.

Бироқ сарфланган маблағлар натижасида бугунги кунда айрим заводларнинг ишлаб чиқариш қуввати мўлжалдан ортиқ бўлиб қолди. Ҳозирги вақтда баъзи корхоналар чиқиндилар ҳажми етарли бўлмагани учун эшикларини ёпишга мажбур бўлса, бошқалари керакли хомашёни бошқа ҳудудлардан сотиб олиш билан чекланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда чиқинди етишмаслиги айрим заводларни ёпилишига олиб келди