
Германия озиқ-овқат жамияти спиртли ичимликлар бўйича янги тавсия эълон қилди. Мутахассислар бу борада кенг тарқалган фикр хато эканини таъкидламоқда, деб хабар берди DW.
Европа халқларида таомланиш пайти мусаллас ёки пиво ичиш урфга кирган. Умуман, ҳозирга қадар оз миқдорда алкоголь ичиш саломатликка зиён келтирмайди деган қараш ҳукмрон бўлиб келмоқда. Германиялик тадқиқотчилар ушбу қарашни рад этиб, спиртли ичимликнинг бир қултуми ҳам зарарли деган хулосани эълон қилди.
Шаробга ружу қўйиш жиноятларга сабаб бўлиши маълум. Олимларнинг огоҳлантиришича, алкоголь саратон, жигар, юрак-қон томир хасталикларига чалиниш хавфини оширади. Спиртли ичимлик инсон умрини камайтириш баробарида, унинг ишчанлик қобилиятига салбий таъсир кўрсатади.
«Спиртли ичимликлардан бутунлай парҳез қилишни тавсия этамиз. Алкоголга одатланганларга эса қонда юқори концентрация ва сурункали майхурликдан эҳтиёт бўлиш лозимлигини эслатамиз. Бу тавсия, айниқса, ёшларга тааллуқли. Болалар, ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар эса бир қутлум ҳам алкоголь ичмаслиги керак», – дейди Германия озиқ-овқат жамияти директори Киран Вирмани. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар